Latest news

14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  2 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  3 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  5 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  40 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим қийин паллада ишончни йўқотишмади" News

Рўзиқул Бердиев: "Футболчиларим қийин паллада ишончни йўқотишмади"

2021 йилги Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Биз йил давомида кўп меҳнат қилдик. Йигитлар билан мухлисларга қайсидир совринни ютиб беришимизни ният қилгандик. Олдимиздаги мақсад кубокни ютиш эди. Футболчиларга бутун мавсум давомида қилган ҳаракатлри учун миннатдорчилик билдираман. Жамоамизнинг мухлислари Ўзбекистонда жуда кўп, деб бемалол айта оламан. Ғалабамизни уларга бағишлаймиз. Албатта ўйин қийин кечди. Боз устига бир киши кам бўлиб қолдик. Тартибли ўйнадик. Йигитлар шундай паллада ишончни йўқотишмади. Чемпион жамоа бизга нисбатан яхши ўйнаган бўлиши мумкин. Биз қарши ҳужумларда ва стандарт вазиятларда ўйинни қўлга олишимиз талаб этиларди", - деди Бердиев.




- Бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Танаффусда футболчиларга қандай кўрсатма бердингиз?

- Биласиз ярим финалда ҳам бир киши кам бўлиб ғалабага эришгандик. Бир киши кам бўлиб ўйнаш тажрибасига эга эдик. Олмалиқдаги ўйинни эслатдим, "Пахтакор" кўп ҳужумга берилиб чарчашлигини айтдим. Баъзи бир ўзгаришлар қилинди. Йигитлар асосийси диққатни йўқотмади.

- "Насаф" мавсум давомида 41 та ўйин ўтказди. Жисмоний томондан кубок финалига тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Бу борада кеча ҳам тўхталгандим. ОФК, кубок ва чемпионатда ҳаракат қилдик. Таркибимиз катта захирага эга эмас. Шу боис айрим ротацияларни қилдик, баъзи бир футболчиларга дам бердик. Бу жуда оғир бўлди. Захирамиз камлиги чемпионат охирида билинди. Тўртинчи ўрин билан чекланганимиз шундан. Охирги имкониятимиздан фойдаландик. Мавсум бошида 4та асосий ўйинчиларимиз кетгани боис бир йил ичида янги жамоани ташкиллаштира олдик, дея оламан. Ягона мақсадда бирлаша олдик. Шу боисдан ҳам "Насаф" ўз мавқеини сақлаб турибди.

- Ойбек Бозоров рақиб футболчиси оёғини босган вазиятда қизил карточка бор эдими?

- Ойбек қўпол футболчи эмас. Ўзим кўрмаганим учун ёрдамчиларимдан сўрадим. Бу нарсаларни эслашга хожат йўқ. Бир маротаба қизишиб жарима тўладим. Энди эҳтиёт бўламан.

- Бобир Абдихолиқов ўйинни стадиондан кузатди. Уни кейинги мавсум "Насаф"да кўрамизми?

- Бобир Абдихолиқов келган бўлса, нима учун кийиниш хонасига келиб табрикламади? Биз уни ҳали кўрганимиз йўқ. Омадини берсин. Кетишдан олдин мақсади бор эди. Беларусь ёки Украина орқали ўзини яхши кўрсатиши кутилганди. Балки кириша олмаётгандир. Аммо биз кутган нарсани бера олмаяпти. Ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун унинг режалари билан гаплашишимиз мумкин.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика