Latest news

07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  0 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  3 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2

Рўзиқул Бердиев: "Эртага натижа учун ўйнаймиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Эртага натижа учун ўйнаймиз"

ОЧЛ доирасидаги "D" гуруҳи 1-тур учрашуви "Насаф" - "Тракторсозий" ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этди.
Рўзиқул Бердиев: "Осиёнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашаётганимиздан хурсандмиз. биз ва мухлисларимиз буни жуда истаган эдик ва мақсадимизга эришдик. "Тракторсозий" жамоаси кучли ва жиддий рақиб саналади. Эртага ўз мухлисларимизни хушнуд этишга ҳаракат қиламиз" Тўғри, майдоннинг ҳолати чиройли футболга имкон бермаслиги мумкин. Аммо асосий вазифа бу ғалаба қозониш Ўтган мавсумлардаги иштирокимиз бизга катта дарс бўлди ва бундан керакли сабоқларни чиқариб олдик".


Артур Геворкян: Биз мавсумга жиддий ҳозирлик кўрдик. Умид қиламанки, эртанги ўйинда об-ҳаво бизга яхши футбол кўрсатимизга тўсқинлик қилмайди. "Тракторсозий" жамоасини имкон қадар яхши ўрганиб чиқдик. Рақиб ҳам кучли жамоа ва уларга қарши катта эътибор билан ўйнаш талаб этилади.

- ОЧЛда ҳам тўпурарликка ҳаракат қиласизми?
Артур Геворкян: - Худо хоҳласа бу ҳам амалга ошиб қолар. Агар бу ишни уддаласам ҳам жуда яхши бўларди. Бироқ асосийси жамоамизнинг ғалабаси. Ким гол киритишини эса фарқи йўқ.


- "Насаф" эртага ўз ўйинини намойиш этадими ёки рақибга қараб бошқа режа тузиладими?
- Рақиб анча жиддий. "Насаф" эртага мухлисларга ғалабани тақдим этишга ҳаракат қилади. Асосийси - бу ғалаба. Биз эртага ўз ўйинимизни кўрсатамиз дея олмайман. Натижа учун ўйнаймиз. Жамоага қараб ва майдоннинг ҳолатини инобатга олиб, ўйинга ўз режамизни тузамиз.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қай даражада?
- Мавсумга тараддуд кўриш жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича анча ишладик ва бу борада катта муаммоларга дуч келамиз деб ўйламайман. Ҳозирда футболчиларнинг жисмоний ҳолати 90-95 фоизга тайёр деб айта оламан.

Шаҳбоз Беғамов 

Қарши шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика