Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Рўзиқул Бердиев: "Эртага 12-ўйинчи билан ҳаракат қиламиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Эртага 12-ўйинчи билан ҳаракат қиламиз"

ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Жайиш" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.


"Ютқазган ўйинаримизнинг барчасида рақиб жамоа мураббийлари, мухлислар яхши ўйнадинглар деб таъкидламоқда. Аммо бизда очко йўқ. "Ал Жайиш" жамоаси қарши ҳужумда жуда хавфли. Буни унутмаган ҳолда ҳаракат қиламиз. Эртанги учрашувда биз 12- ўйинчи билан ҳаракат қиламиз ва ишқибозларимизни ғалаба билан хушнуд қиламиз деб ўйлайман. Стадионга келадиган мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашса, бу нарса футболчиларимизга қўшимча куч беради. Бизни оғир ва осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Тартибли, шиддаткор футбол орқали ўз мақсадимизга эришамиз деб умид қиламан. Ҳужумда ўйнаган ҳолда рақибнинг қарши ҳужумларидан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Баҳром Абдурахимов кечадан бошлаб машғулотларга қўшилди. Унда бироз оғриқ бор, аммо ўзининг айтишича, майдонга тушиб жамоага ёрдам беришга тайёр. Ҳужумда ким ўйнашини эса эртага ўйин олдидан ҳал қиламиз. Футболчилардан ортиқча босимни олиб ташлаб, ўз ўйинимизни намойиш қилишлари учун тайёрлаймиз. Хотиржам ўйнашимиз лозим", - деди Рўзиқул Бердиев.


Шерзод Аъзамов: Эртанги баҳсда очко йўоқтишга ҳаққимиз йўқ. Бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Ҳар бир очко йўқотилиши бизни плей-оффдан узоқлаштиради. Биз "Ал Жайиш"га қарши ўйинга тайёрмиз. Худо хоҳласа "Ал Жайиш" билан бўладиган учрашувда ғалаба қозонамиз. Рақиб таркибида бир қатор кучли ва малакаси юқори футболчилар кўп. Ҳамдаллаҳ, Ромариньо, Рашидов сингари ҳавфли футболчилар бор. Ҳамдаллаҳнинг устун жиҳати унинг техникаси юқори ва катта тажрибага эга. Унинг тўп билан муомала қилиш санъати юқори даражада. Умид қиламизки, эртага бўладиган беллашувда ўз мақсадимизга эришамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика