Latest news

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  0 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  139 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди" News

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Қизил карточкагача ўйин бизнинг назоратда эди. Йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Четлатишдан сўнг ҳаммаси ўзгарди. Бугун икки очко йўқотдик. Жуда аламли ўйин бўлди. Ўтган йили ҳам ҳакамлардан кўп жабр кўргандик. 


- Ўйин сўнгида бўлган ҳодисаларга нима сабаб бўлди?

- Йигитлар айтиши бўйича, четлатиш бўлган вазият қизил карточкага тортмас эди. ВАР бунга аралашиши лозим эди. Ён ҳакам қизил карточка кўрсатилиши кераклиги ҳақида бош ҳакамга айтибди. ВАР ва ён ҳакам қарор қабул қилса, бош ҳакам нега керак. Йигитлар айтишича, шогирдим атайин оёғини қўймоқчи бўлмаган. 


- Яъни ўша вазият шу ҳодисаларга олиб келди.

- Ҳа, ҳиссиётлар тўлиб-тошди. Йигитлар ўйиндан сўнг ҳакам билан суҳбатлашиб, секин майдонни тарк этаётганди. Биз ҳам бир четда тургандик. Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди. Бу футболчига ярашмасди. Мен олдига бориб, унга дакки бердим. Унда бундай ҳолат биринчиси эмасди. Лицензиямни олиб қўйишар эмиш. Майли, олаверишсин. Бу қўрқинчли эмас. Лекин бу ҳолат адолатдан эмас.


- Биринчи бўлимда ён ҳакамга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ҳакамлик ҳақида ҳозир айтдим, албатта, улардан кўнглим тўлмади. Кўрдинглар, биз ҳар томонлама олдинда эдик. Карточка бўлмаганда осонликча ғалаба қозонардик.

Пенальтидан яхшироқ вазиятлар кўп бўлди. Охирги ўйинларда Абдираҳматов билан Сиддиқов бажарарди. Бугун ким ўзига ишонса, ўша бажариши кераклигини таъкидлагандим. Шерзод буни  метрли стандартни амалга оширадиган бўлди.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика