Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Рўзиқул Бердиев: “Динамо” етакчиларга муносиб қаршилик кўрсата олади” News

Рўзиқул Бердиев: “Динамо” етакчиларга муносиб қаршилик кўрсата олади”

Матбуот анжуманиинг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.
-“Динамо” жуда яхши жамоа. Биз бу жамоанинг ўйинларини таҳлил қилганимизда буни билгандик. Чунки бу жамоа охирги ўйинларни фақат етакчи жамоалар билан ўтказди. Гарчи улар кучли жамоалардан бир тўп фарки билан енгилган бўлсада, мураббий ўйинни яхши ташкил этгани кўзга ташланиб турганди. Шу сабаб бу бизга қийинчилик туғдирди. Қолаверса, бугунги жазирамада майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилишнинг ҳам ўзим бўлмасди. Омад ҳам бугун биз томонда бўлди. Ғалабанинг омилларидан бири ҳам шу бўлди.

-Захирадаги футболчиларни одатда, ўйин тугашига 10-15 дақиқа қолгандад майдонга туширасиз? Бу уларнинг имкониятдан келиб чиқиб қилинадими ёки бунинг бошқа сабаби борми?

-Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, бунга сабаб бор эди.  Чунки биз билан майдонга чиққан бешта футболчи терма жамоалари ихтиёрида эди. Уларнинг тайёргарлик даражаси ҳам турлича эди. Шу боис бугун Сайфиевни  ўйинни кучайтириш учун уни захирага олиб қолгандим. Рой Рокни эски жароҳати безовта қилгани учун иккинчи бўлим бошида Сайфиевни майдонга туширишга мажбур бўлдим. Умуман захирадан футболчини вазиятга қараб майдонга туширамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика