Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Рўзиқул Бердиев чақирган футболчиларнинг умумий нархи қанча? News

Рўзиқул Бердиев чақирган футболчиларнинг умумий нархи қанча?

Кеча Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтида Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўртқолик ўйини учун миллий терма жамоага чақирган футболчилар рўйхатини эълон қилган эди.

Уларнинг орасида чет мамлакатларда тўп тепаётган ўйинчилар йўқ.


Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Санжар Қувватов (“Насаф”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”);

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Бухоро”).

Биз Transfermarkt.de сайти орқали Рўзиқул Бердиев чақирган ҳар бир футболчиларнинг нархини ўрганиб чиқдик. Ҳисоб-китобларимизга кўра, БААга қарши учрашувга чақирув олган 23 нафар ўйинчиларнинг умумий баҳоси 8,348 млн. фунтни ташкил қилди. Таркибдаги энг қиммат футболчилар "Локомотив"дан - Марат Бикмаев (810 минг фунт) ва Сардор Мирзаев (810 минг фунт).


Айни дамдаги терма жамоамизнинг энг арзон ўйинчиси Жасур Яхшибоев ("Пахтакор") - 68 минг фунт.


БААга қарши ўртоқлик ўйинига чақирилган футболчиларнинг нархи:

Игнатий Нестеров - 675 000

Ислом Тўхтахўжаев - 450 000

Шуҳрат Муҳаммадиев - 360 000

Сардор Мирзаев - 810 000

Марат Бикмаев - 810 000

Санжар Қувватов - 315 000

Акмал Шораҳмедов - 360 000

Фарруҳ Сайфиев - 360 000

Одилжон Ҳамробеков - 180 000

Азизжон Ғаниев - 315 000

Баҳром Абдураҳимов - 315 000

Шерзод Аъзамов - 360 000

Владимир Козак - 360 000

Жасур Яхшибоев - 68 000

Жавоҳир Илёсов - 135 000

Рустам Ашурматов - 270 000

Ислом Қобилов - 135 000

Акром Комилов - 405 000

Отабек Шукуров - 360 000

Достонбек Ҳамдамов - 630 000

Жавоҳир Сидиқов - 225 000

Азизбек Турғунбоев - 135 000

Иван Нагаев - 315 000

*Барча нархлар фунтда кўрсатилган


Эслатиб ўтамиз, БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Rating: +58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика