Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?
04 jul 2017 22:03
News
Рўзиқул Бердиев "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?
- Футболдаги қоида бугун ўз сўзини айтди. Сен урмасанг, сенга уришади, дегани шу бўлади. Ўйин муросасиз ва қизиқарли кечди. Ўйин давомида икки марта ортда қолаётиб вазиятни ўнглашга эришгандик. Аммо учинчисига вақт етмади. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бугунги учрашувда жамоамизга бироз консентрация етишмади.
Бугун учта марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Сайфиев ва Шораҳмедов бугун бутун қанот бўйлаб, лотерал сифатида ҳаракат қилди.
Элдорбек Суюнов ва Шерзод Аъзамовга жамоамиз учун қилган хизматларига раҳмат айтамиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Бу икки футболчи жамоамиз етакчилари саналишади. Уларни ўрнини тўлдириш учун кўзлаб қўйган футболчиларимиз бор. Давралар оралиғида таркибимизга янги футболчилар бўлади. Агарда легионер оладиган бўлсак, унду ҳужум чизиғида хориждан футболчи олиб келамиз.
Иккинчи даврада ҳам йўқотишларга қарамай кўплаб очко жамғаришга ҳаракат қиламиз. Жамоамизни ҳар доим футболчилар тарк этишади, аммо бу "Насаф"ни кучсизлантириб қўймайди.
Битта яхши тарафи, иккинчи даврада биз ўз уйимизда кўпроқ ўйнаймиз ва етакчиларни Қаршида қабул қиламиз.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments