Latest news

21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  19 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  2 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  15 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик” News

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик”

“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунига бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйидаги фикрларни билдирди.

-Аввало мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга тузган режамиз амалга ошди. Режамиз шундан иборат эдики, бугун биз ҳимояда хато қилмасдан, қарши ҳужумлар орқали рақибни жазолаш эди. Нимагаки, “Локомотив”дек жамоа билан очиқ футбол ўйнаш, кўнгилсиз натижага олиб келади. Чунки, жамоада тажрибали ўйинчилар кўпчиликни ташкил этади. Режамизни уддаладик. Бугунги ўйинда яхши ҳимояландик. Стадионга ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд эта олдик. Бу биз учун жуда ёқимли.

Бугун Кенжабоев мухлисларда яхши таасурот қолдирди, у астойдил ҳаракат қилди. Ушбу ўйинчимизнинг индивидуал ҳаракатлари ҳам яхши шаклланаяпти. Унга ишонч билдиришда давом этамиз. Бундай иқтидорли ёшлар бизда кўп. Ўзини кўрсатган ёшларимизга шундай ишонч билдиришда давом этаверамиз.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика