Latest news

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  3 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  81 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ғалабамизда мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди” News

Рўзиқул Бердиев: “Бугунги ғалабамизда мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди”

“Насаф” – “Қўқон-1912” (4:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.

-Бугунги ғалабада стадионимизга ташриф буюрган мухлисларнинг катта ҳиссалари бор. Ўйлайманки, биз бугун мухлислар билан ҳамоҳанг ўйнадик, бежизга  мухлислар ўн иккинчи ўйинчи, деб айтишмайди. Бугун бу ибора яна бир марта исботланди. Ўйин ажойиб тарзда ўтди. Беллашувнинг қиймати ҳам юқори эди. Қолаверса, мухлислар бугун иккита кучли жамоа иштирокидаги ўйинга гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда футболчиларимизда бироз босим ва ҳаяжон бўлди. Улар енгил ҳаракатлана олишмади. Иккинчи бўлимда гол урсакда, орадан кўп ўтмай  ўзимиз гол ўтказиб юбордик. Йигитлар диққатини бироз йўқотиб қўйишди. Лекин футболчиларимиз ҳисоб тенглашганда ҳам ўзларида куч ва ирода топа олишди. Улар стадионга ташриф  буюрган мухлислар кутган ўйинни ва натижани қўлга киритишди. Бунинг учун уларга катта миннатдорчилик билдираман.

Баҳром Абдураҳимовни мана икки йилдан бери кузатиб келаяпсизлар, у меҳнаткаш ва ўз устида кўпроқ ишлайдиган ўйинчиларимиз сирасига киради. Уни кейинги пайтда мухлислар ёқтирган ўйинчилар қаторига қўшилганидан хурсандмиз. Баҳром ўз имкониятини энди кўпроқ ишга солаяпти.

Ниҳоят биз ўз стадионимизда ўйнаш имкониятига эга бўлдик. Бунинг учун ҳомийларимизга, клубимиз раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдираман.  Биз учун мухлислар кўз ўнгида ўйнаш ёқимли ва доимо ижобий натижалар учун майдонга тушамиз.  Футболда олдиндан ҳамма нарсани ҳал қилиб қўйдик, деган нарса йўқ. Аммо биз бугунги ғалабадан кейин ярим финал сари замин ярата олдик деб, ўйлайман.

Кенжабоев тезкор ва индивидуал ҳаракат қила оладиган ўйинчи. Бугун бунга яна бир марта гувоҳ бўлдик. Бундан мен ҳам мураббий сифатида хурсандман

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика