Latest news

16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  3 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  4 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  7 12:00Бугунги ўйинлар: "Ман Сити" — "Челси", "Реал" — "Бетис" ва бошқалар  3 11:22"Барселона" Бастонининг трансфери бўйича қарор қабул қилди  6 10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  12 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  5

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик” News

Рўзиқул Бердиев: “Бугун кучли ўйнаб, очко йўқотдик”

Учрашув ниҳоясида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Динамо” жамоасини ҳурмат қилган ҳолда айтаман, бугунги ўйин бизнинг тўлиқ устунлигимизда ўтди. Аммо биринчи бўлиб гол ўтказиб, вазифамизни оғирлаштириб қўйдик. Иккинчи бўлимда футболчиларимизга кўпроқ ҳужумга эътибор қаратишлари ҳақида кўрсатма бердик. Бунинг уддасидан ҳам чиқдик. Афсуски яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, фақат бир вазиятни голга айлантира олдик. Бугун биз ғалаба учун ўйнаган эдик, бугун икки очко йўқотдик. Биз учун ҳисоб қониқарсиз бўлди. Бугун омад биздан юз ўгирди. Кейинги ўйинларда вазиятларни голга айлантиришда оқсаяпмиз, бу камчилигимизни бартараф этмасак, оқибати яхши бўлмайди. Бу камчилик устида энди жиддий ишлаймиз.

Бу йилги чемпионатда яхши ўйин намойиш этиб, очколарни йўқотаяпмиз. Бошқа жамоалар иштирокига тўхталадиган бўлсам, жорий мавсум қизиқарли бўлаяпти. Ҳаттоки етакчи жамоаларнинг очко йўқотиши оддий ҳол бўлиб қолди. Бу етакчи жамоаларнинг кучсизланди дегани эмас, балки бу йил кўплаб жамоаларга эътибор кучайди. Яъни аввалги чемпионатларда ўртача иштирок этиб келаётган клублар энди кучая бошлашди. Бу албатта чемпионатимиз қизиқарли ўтишига туртки бўлмоқда.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика