Latest news

20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  4 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  3 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  37 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0

Рўзиқул Бердиев: Бугун иккала жамоа ҳам охиригача курашди News

Рўзиқул Бердиев: Бугун иккала жамоа ҳам охиригача курашди

Бугунги учрашувдан сўнг, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги бошқалар ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Бугун майдонда муросасиз курашга бой учрашувни гувоҳи бўлдик. Иккала жамоа ҳам ўйин охиригача курашдан тўхтамади. Рақибимизни яхши ўрганган эдик ва уларнинг амалга оширадиган стандарт вазиятлари жуда хавфли эканлигини ҳам билар эдик.  Бу ҳақда футболчиларимизни огоҳлантирган эдик. Аммо бугун айнан рақибимиз бизни ана шу стандарт вазиятлардан жазолади. Ўйлайманки, “Қизилқум” жамоаси ҳам бизга қарши учрашувга пухта тайёргарлиги ўйин давомида сезилиб турди. Улар ҳам бугунги учрашувда астойдил ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига улар ҳам бугун бир очкони ҳаққоний қўлга киритишди.
 
Ҳар ўйинда ҳар хил таркиб? Албатта, ўз-ўзидан маълумки, рақибларимиз бизни ҳам ҳар бир ўйиндан олдин яхшилаб ўрганишади. Шунинг учун ўйин тактикасига қараб таркибга ўйинчи танлаймиз. Баъзан танлаган ўйин услубимизга мос келадиган ўйинчилар билан алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бу албатта ҳар хил таркиб билан майдонга тушишимизга олиб келади. Аммо бугун дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг енгил жароҳати борлиги учун, уни майдонга туширмадик. У нафақат жамоамизнинг асосий ўйинчиси ҳисобланади, ўзингизга маълум, у шунингдек терма жамоамизга ҳам доимо жалб этилиб турилади. Шуларни ҳисобга олиб бугун таваккал қилмадик. Красичнинг майдонга туширилмаганлигига унинг ўтган ўйинда қизил карточка олганлиги сабаб бўлди.
 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим, “Қизилқум” жамоасининг ҳам инфратузилмасида катта ижобий ўзгаришлар рўй берибди. Мисол тариқасида бугун ўйин бўлиб ўтган стадиондаги шароитлар, майдонннинг ҳолати ва бошқалар бизни ҳам анча қувонтирди. Ўйлайманки бундай эътибор ва мавжуд шароит “Қизилқум” клубининг янада ривожланишига омил бўлади. Умид қиламизки, клубга бўлган эътибор ҳеч қачон сўнмайди.
 
Мақсадимиз? Биз ҳамиша юқори ўрин учун ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиш учун курашаверамиз. Ҳеч бўлмаганда, ўтган йилги натижани такрорлашимиз керак.
- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=3214#sthash.D6XBdM93.dpuf

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика