Latest news

20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  34 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  3 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   4

Рўзиқул Бердиев: "Биз қилган ўзгаришлар ва йигитлардаги ишонч ғалаба қозонишимизга асосий сабаб бўлди" News

Рўзиқул Бердиев: "Биз қилган ўзгаришлар ва йигитлардаги ишонч ғалаба қозонишимизга асосий сабаб бўлди"

ОЧЛ-2 доирасида “Шабаб Ал-Аҳли”га қарши иккинчи тур ўйинидан сўнг Рўзиқул Бердиев ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Зоран Марушич матбуот анжуманида қатнашди.

Рўзиқул Бердиевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари:

- Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлим ҳаяжон сабаб устунликни бой бердик. Охирида ўйинни ҳам ҳисобни ҳам қайтариб олдик. Бизга уч очко жуда зарур эди. Биз бунга эришдик. Энди йигитларга озгина дам берамиз.

  Зоран Марушичнинг ўйин ҳақидаги фикрлари:

- Бугун яхши жамоага қарши ўйнадик. Рақиб таркибида кучли футболчилар бор. Бироқ, биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрганимиз учун ғалаба қозонишни уддаладик. 

- Бугун нафақат ғалаба, балки ўйин ҳам мухлисларни хурсанд қилди. Учрашувдан олдин рақиб таркибида кучли футболчилар борлигидан кўпчилик хавотирга тушганди. Ўзингиз ғалаба қозонишни кутганмидингиз?

Ғалабани албатта ўйлагандик. Рақибнинг таркиби кучлилиги ойдин эди. Улар таркибида жуда кўп легионерлар бор. Биз рақибнинг энг кучли таркибига қарши тайёргарлик кўргандик. Иккинчи бўлимдаги ўзгартиришлар ва йигитлардаги ишонч ғалабага асосий омил бўлиб хизмат қилди. Биз қилган схемадаги ўзгартиришлар ғалабага олиб келди. Йигитлар рақибга иккинчи бўлим умуман имконият беришмади. Биз ҳар доим шу каби ўйин услубини улардан талаб қиламиз. Юқори босим қилишимиз керак эди, иккинчи бўлимда бу яхши амалга оширилди.

- Биринчи бўлимда Ғолиб Ғайбуллаев рақиб футболчиларидан бироз ортда қолиб кетаётгандек туйилганди. Биз сиздан уни ўзгартиришни кутгандик, лекин сиз Голбанни алмаштирдингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

Тўғриси, иккала ўйинчи ҳам ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Улар охирги учрашувларда тўлиқ ўйнашган ва шу боис бироз чарчоқ аломатлари бор эди. Айнан шу сабабли биринчи бўлимда марказни бироз бой бердик. Иккинчи бўлимда кўп ўзгаришлар қилиш кераклиги ойдин эди. Биз ҳар бир ўйинчимизга ишонамиз.  Ўйлайманки, биз қилган ўзгаришлар ўзини оқлади. 

- "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси таркибини учрашувдан аввал жуда кучли эканини таъкидлаб ўтгандингиз. Бугун шундай рақибга қарши ғалаба қозондингиз. Гуруҳдаги энг кучли рақибни мағлуб этдингиз. Гуруҳдаги бошқа ўйинлар осонроқ кечади деган фикрдамисиз?

Йўқ. Биринчи ўйинда кўрдингиз. Гуруҳимиздаги барча жамоалар ўз чемпионатларининг етакчилари. Мамлакат чемпионлари билан ҳеч қачон осон ўйин бўлмайди. Шу сабабли ҳар бир ўйинга 100% куч билан тайёрланиш керак. Ҳар бир ўйинга шундай ёндошишимиз шарт. Ўшандагина мақсадимизга етишимиз мумкин. 

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика