Latest news

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

Рўзиқул Бердиев: “Биз эртага тўқсон дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Биз эртага тўқсон дақиқа ҳимояланмоқчи эмасмиз”

Бугун Теҳрон шаҳридаги Эрон Ислом Республикаси футбол Федерациясида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробеков иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Аввало ассалому алайкум. Эртага биз кучли рақиб билан ўйнаймиз, шунингдек учрашув рақибимиз майдонида бўлиб ўтади. Бунга қарамасдан биз эртага яхши ўйинимизни намойиш қиламиз ва албатта биз учун муҳим бўлган ижобий натижа учун ўйнаймиз. Олдимизда дастлаб гуруҳ босқичига вазифаси турган эди, биз плей оффда кучли рақиб билан баҳс олиб бордик ва мақсадимизга эришдик. Энди биз гуруҳ босқичида иштирок этаяпмиз, гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган. Жамомизда кўплаб ёш футболчилар тўп тепишади. Уларда иштиёқ жуда кучли ва эртага бўладиган ўйин улар учун синов вазифасини ҳам ўтаб беради. Биз рақибни яхшилаб ўргандик ва футболчиларимизга керакли кўрсатмаларни бердик.

Бизни дуранг қониқтирадими? Футболчиларимиз ҳужумкор ўйинни яхши узлаштиришган, юқорида таъкидлаганимдек, эртага ижобий натижа учун майдонга тушамиз.
Биз эртага ҳимоявий ўйин ўйнаймизми ёки ҳужумкор ўйин? Бу борада юқорида фикримни айтиб кетдим. “Насаф” ҳимоявий ўйинни ёқтирмайдиган жамоа ҳисобланади. Агар ҳужум қилмасанг гол ҳам ура олмайсан ва керакли натижага ҳам эриша олмайсан. Албатта ҳимоя ҳам керак, аммо биз эртага 90 дақиқа ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз.



Одилжон Ҳамробеков: Биз Эронга шунчаки келмадик. Мақсадимиз юқори. Ўйлайманки, биз эртага ўз ўйинимизни ўйнаймиз ва ижобий натижага эришамиз. Ўзбек футбол ишқибозлари биздан эртага ҳам ғалаба кутаяпти, биз уларни хурсанд қилмоқчимиз.

Ҳамробековга савол: Билсангиз “Персеполис”да кучли ҳужумчилар бор, ҳимоячи сифатида бунга тайёрмисиз?
-Биз рақибни яхши ўргандик ва мураббийимиздан керакли кўрсатмаларни ҳам олдик. Рақиб жамоада кучли ҳужумчилар бўлса, бизда кучли ҳимоячилар бор.

Бердиевга савол: Эртага “Озоди”да кўп минглаб мухлислар ташриф буюришади. Сизда асосан ёш футболчилар кўп. Бу ҳолат уларни гангитиб қўймайдими?
-Бу ҳолат бизнинг ёш ўйинчиларга рағбат бўлар эди. Қани энди стадион мухлисларга тўлиб тошса. Футболчилар бундан фақат куч олишади. Биз учун бу ёқимли бўлар эди. Сўзимни охирида ҳаммаларингизга ташаккур билдираман.

Rating: +117   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика