Latest news

23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  1 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6

Рўзиқул Бердиев: "Баҳоналарга ўрин йўқ. Мақсад аниқ - ғалаба" News

Рўзиқул Бердиев: "Баҳоналарга ўрин йўқ. Мақсад аниқ - ғалаба"

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал Васл" ўйинидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳимоячи Игорь Голбан қатнашди.

"Эртага ўтган турда иккита мағлубият аламидаги жамоалар ўртасида кураш кечади. Ўйлайманки, ўйин ҳар томонлама қизиқарли бўлади. Мақсад аниқ - ғалаба. Бу ўйин биз учун жуда муҳим", - дея гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

- Жамоамиз Теҳрондаги ўйинда ҳаяжон эвазига ўз футболини тўлиқ намойиш эта олмади. Хатолар ҳам шунинг натижасида келди. Кўплаб футболчиларимиз бу даражада ўйнашмагани сезилиб қолди. Биз Эрондаги хатолардан тегишли хулосаларни чиқарамиз. Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, Теҳрондаги беллашувда жамоани бошқарадиган етакчи топилмади. Жамоа буткул ўзини йўқотиб қўйганди. Учрашувдан кейин футболчилар билан бу хусусида гаплашиб олдик ва ўйинни чуқур таҳлил қилдик. Эртанги учрашувда мухлисларимиз кўмаги остида фақат ва фақат ғалаба учун курашамиз. Умид қиламанки, "Ал Васл"га қарши ўйинда мухлисларимизга яхши ўйин ва чиройли ғалабани тақдим этамиз. Эртанги учрашувга жамоани руҳан тайёрлаяпмиз. ОЧЛда ҳар бир ўйин юқори савияда ўтади. Жамоа бунга тайёр бўлиши лозим. Бизнинг мақсад гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишми, демак муносиб иштирок этишимиз лозим. Ўз уйиимиздаги ўйинларда мухлисларимиз ҳам бизга яқиндан ёрдам беришларига ишонаман. Ўйин амалиёти камлиги ва бошқа баҳоналар ўтмайди.

"Ал Васл"ни яхши ўргандик. Бу жамоанинг ҳужум чизиғи анча кучли. Биз эртага ўз ўйинимизни кўрсатган ҳолда ғалаба қозонишимиз талаб этилади. Бошқа омиллар иккинчи даражали. Биз уларга қарши ҳар томонлама тайёргарлик кўрдик. Энг аввало футболчиларни эртанги муҳим учрашувга руҳан тайёрлашга алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, жамоамиз тактик тарафдан ҳам тайёр.

Жаҳонгир Алиев? Бу футболчи йиғин доирасидаги охирги назорат ўйинида жароҳат олиб сафдан чиққанди. Икки кун аввал Алиев умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади. Лекин ҳозирда Алиев жамоамизга фойда келтирадиган ҳолатда эмас. Эртага Алиевни ўйин қайдномасига киритиш ёки киритмасликни ўйлаб кўрамиз. Сабаби, у ҳали тўлиқ тайёр эмас.

Мақсуд Каримов нега майдонга тушмаяпти? Унинг катта тажрибаси ва маҳоратига ишонамиз. Керакли пайтда Каримовнинг хизматларидан ҳам фойдаланамиз.  

Игорь Голбан ("Насаф" ҳимоячиси): "Қаршида бир йиллик танаффусдан кейин ОЧЛ қайтди. Бизнинг мақсадимиз ОЧЛда муносиб иштирок этиб мухлисларимизни хушнуд этиш. "Ал Васл"га қарши баҳсда ғалаба қозониб суюкли ишқибозларимизни кайфиятларини кўтаришга кучимизни сарф этамиз. Эрондаги ўйинда яхшироқ ўйнадим? Футболда бир кишини алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри. Жамоа ютқазди. Демак барча ёмон ўйнаган. Биз ўша баҳсда йўл қўйган хатоларимиздан хулоса чиқардик ва бу хатоларни кейинги беллашувларда такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Қайси схемада ўйнаш мен учун қулайроқ? Тўрт ҳимоячи ёки уч марказий ҳимоячи билан ҳам ўйнашнинг ўзига яраша қулай тарафлари бор. Менга фарқи йўқ. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаш бу ҳимоявий ўйин дегани эмас, аксинча бу жамоага баъзи позицияларда эркинлик беради. Биз баъзан рақибдан келиб чиқиб ўз тактик схемамизни ўзгартирамиз", - дейди Игорь Голбан. 

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика