Latest news

22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  2 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  7 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  3

Рўзиқул Бердиев: "Авваллари 2-3 жамоа чемпионлик учун курашарди, ҳозир эса..." News

Рўзиқул Бердиев: "Авваллари 2-3 жамоа чемпионлик учун курашарди, ҳозир эса..."

Суперлиганинг 3-тури доирасида қолдирилган АГМК — "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Чемпионатдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Вазият ва голларнинг кўп эканлиги фикримнинг исботидир. Биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қилдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимнинг тахминан 30 дақиқасини ёмон ўтказдик. Натижада ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи голни урганимиздан кейин ҳам вазиятлар юзага келтирдик, бироқ рақиб дарвозасини ишғол қилишда оқсадик. АГМК ҳам, биз ҳам икки очкодан йўқотдик. Бу бошқа рақиблар учун қўл келиши мумкин. 

- Ҳақназарийнинг голида марказда катта бўшлиқ юзага келди. Бу кимнинг хатоси?

- Биласиз, марказда Мозговой ва Станоевич ҳаракат қилади. Ўша вазиятда Акмал рақибини ҳимоя қилиб қанотга кетиб қолди, унинг ўрнини бошқа футболчи тўлдириши лозим эди. Эронлик футболчи эътибордан четда қолди ҳамда у ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Бу ўйинчиларимизнинг позицион хатоси саналади. 

- ФИФА кунларидан сўнг "Насаф" икки ўйинда икки очко жамғарди. Бу йўқотишми?

- Бу биз учун йўқотиш, лекин ҳар бир ўйинга максимал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Аммо тўрт очконинг бой берилиши жуда катта йўқотиш ҳисобланади. 

- Чемпионатнинг деярли ярми ортда қолди. Жорий мавсумда чемпионликка даъвогарлик қила оладиган жамоалар сони нечта улар қайсилар деб ўйлайсиз?

- Аввалги мавсумларда икки-уч жамоа чемпионлик учун курашган бўлса, жорий мавсум 6-7 жамоа ғолиблик учун беллашади. Сабаби кўпгина жамоаларнинг даражасига бир-бирига тенглашиб олди.

- Ўтган мавсум "Насаф" Ўзбекистон кубоги доирасида АГМКни мағлубиятга учратганди. Бироқ Суперлигадаги икки баҳс ҳам дуранг билан якунланган. Бу жамоалар кучи тенглигидан далолатми?

- Эҳтимол, кучлар тенглигидандир, кубок ўйинида ҳал қилувчи голга қадар ўйнаш керак бўлади. Бу ҳақда шогирдларимга кўрсатмалар берилганди. Иккала жамоа ҳам бир-бирини мағлуб этолмаганди. Лекин бугунги баҳсда бизнинг жамоа ғалабага яқинроқ келганди. Биринчи бўлимдаги ўйинимизни иккинчи таймда ҳам кўрсатганимизда, ҳисоб бошқача кўриниш олиши мумкин эди. Балки бу чарчоқ аломатидандир. Танаффусда йигитларга кўрсатмалар берилганди, барибир иккинчи бўлимни яхши бошламадик. 

- "Насаф" клубида қарздорлик борми? Шундай хабарлар тарқалгандики, ҳамон жамоанинг молиявий аҳволи яхши эмас.

- Қархдорлик бор, лекин кўп эмас. Сўнгги вақтларда раҳбарият бунга жиддий ёндашмоқда ҳамда қарзларни секин-секин узмоқда. Жамоа бу ҳақда ўйламасдан, ҳар бир баҳсда ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика