Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  0 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Рўзиқул Бердиев: "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа" News

Рўзиқул Бердиев: "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа"

ОФК кубоги-2021 финали олдидан "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Умар Эшмуродов матбуот анжуманида қатнашишди.

ОФК кубоги-2021 финал учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Насаф” жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири Умар Эшмуродов иштирок этишди. 

Рўзиқул Бердиев: "Эртага бизни финал кутяпти. Иккала жамоа ҳам финалга осонликча етиб келмади. Шу сабабли иккала жамоа ҳам майдонда борини бериб ҳаракат қилади. 

Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик. "Ал Муҳаррақ" – жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли футболчилари кўп. Анча тартибли ўйнайди. Йигитларга рақиб тўғрисида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. 

Балки иссиқ об-ҳаво бироз қийинчилик туғдириши мумкин, лекин бу баҳона бўла олмайди. Қандай қийинчилик бўлса-да, биз финал учрашувида яхши ўйнаган ҳолда, асосий мақсадимизга етишга ҳаракат қиламиз. 

Финал – битта ўйиндан иборат. Тўғри, мусобақа тўпурари, ассистлар етакчилари, кўп гол уриш каби рақамлар ва статистикалар биз тарафимиздадир. Бироқ олдинги ўйинлар натижаларини унутган ҳолда, бор эътиборимизни олдимиздаги ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз". 

Умар Эшмуродов: "Эртага мухлисларимизни, халқимизни чиройли ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз ва боримизни берамиз".

Эслатиб ўтамиз, "Ал Муҳаррақ" ҳамда "Насаф" ўртасидаги финал баҳси эртага Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика