Latest news

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  25 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди"

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Файсали" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар савоилларига жавоб қайтарди. 


"Ал Файсали" – кучли ва маҳоратли футболчиларга эга, ўйинни яхши ташкил қиладиган жамоа. Биз жамоанинг 2 та ўйинини таҳлил қилиб чиқдик ва тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, жамоамиз эртанги ўйинга ҳар томонлама тайёр", – деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Ал Файсали" "Ал Садд"дек кучли клубни мағлуб эта олди. Жамоанинг қайси томонлама омади келди деб ўйлайсиз?

- Омадга боғламаган бўлардим. Биз кўрдикки, жамоа ҳар икки турда жуда яхши ҳаракат қилди. "Ал Файсали" жамоавий яхши ўйнайди. Ўйинчиларининг савияси юқори. Уларнинг қабул қилган қарорлари эвазига жамоа зафар қучди.

- Сизнингча, "Ал Файсали"нинг кучсиз тарафлари нимада?

- Буни бу ерда муҳокама қилмоқчи эмасман. Таҳлил қилиб чиқдик. Албатта, "Ал Файсали"нинг ҳам кучли ва кучсиз томонлари бор. Алоҳида айтиш керак, "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси 01:15 да бошланади. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика