Latest news

20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  7 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  4 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  5 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4

Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади" News

Рой Рок: "Кўп нарса кейинги ҳафтада ҳал бўлади"

"Насаф" жамоаси сафидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган словакиялик ҳимоячи Рой Рок "Насаф"га қайтишга қарши эмас.


Рой Рок ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини тиббий текширувдан ўта олмаганлиги сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. Биз Словакияда бўлиб турган тажрибали ҳимоячининг фикрлари ва режалари билан қизиқдик.


- Салом, Рой, ишлар яхшими?

- Ўзбекистонга мендан алангалик салом! 

- Нима янгиликлар?

- Айни пайтда мен эркин агент мақомига эгаман. "Насаф" билан ўртадаги шартнома тугаган. Жамоа мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширган.

- "Насаф"дан чақирув бўляптими?

- Ҳозирча аниқ бир нарса деб бўлмайди. Кўп нарса кейинги ҳафтада маълум бўлиши керак.

- Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Ҳозирча фақат "Насаф" билан алоқадаман. Якунда нима бўлишини вақт кўрсатади.

- "Насаф"да ўтган мавсумда энг яхши футболчи деб кимни кўрсатган бўлардингиз?

- Эдик (Эркин Бойдуллаев) ва Ара (Артур Геворкян) жуда кучли футболчилар. Айнан шу икки футболчи жамоанинг ўйинини ташкил этишда жуда муҳим ролни бажаришади. Умуман "Насаф" жамоавий катта кучга эга. Барча жуда яхши ҳаракатлана олади. "Насаф"да энг аввало жамоа кучли деган бўлардим. Сабаби, барча футболчилар жуда катта маҳорат ва салоҳиятга эга. Дарвозабондан тортиб ҳужум чизиғидагиларгача.

- Демак ҳаммаси кейинги ҳафтада ҳал бўлиши керак...

- Ҳа, янгилик бўлиши керак. Кутамиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика