Latest news

07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  11 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  17 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  6 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  25 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31

РПЛ. Ўрунов дебюти яна қолдирилди, бироқ "Спартак" ғалабага эришди News

РПЛ. Ўрунов дебюти яна қолдирилди, бироқ "Спартак" ғалабага эришди

"Ротор" ҳамда "Спартак" ўртасидаги РПЛнинг 5-тур учрашуви якунланди.

FC Rotor Volgograd

Premier League . Round 5

26/08/2020, 21:30

1
:
0
Finished

Spartak Moscow

Zelimkhan Bakaev - 55'

Stadium: Volgograd Arena

45'
90'
28'  Sergey Makarov
53'  Solomon Kverkveliya
61'  Sergey Serchenkov (Ilya Zhigulev)
66'  Azat Bayryev
71'  Cedric Gogoua Kouame
79'  Armen Manucharyan (Mukhammad Sultonov)
79'  Oleg Igorevich Aleinik (Evgeny Pesegov)
81'  Sergey Makarov (Oleg Kozhemyakin)
90'  Oleg Kozhemyakin
5'  Zelimkhan Bakaev
55'  Zelimkhan Bakaev
65'  Roman Zobnin
77'  Zelimkhan Bakaev (Maksim Glushenkov)
82'  Jordan Larsson (Andrei Eshchenko)
90'  Nail Umyarov (Guus Til)
90'  Andrei Eshchenko
90'  Aleksandr Sobolev
90'  Aleksandar Maksimenko
90'  Pavel Maslov

Ротор – Спартак 0:1

"Волгоград-Арена"

Гол: 0:1 – 55, пенальти Бакаев.

"Ротор" – Довбня, Гогуа, Манучарян (Султонов, 78), Байрыев, Кверквелия, Давиташвили, Серченков (Жигулев, 61), Алейник (Песегов, 78), Макаров (Кожемякин, 81), Степанов, Муллин.

"Спартак" – Максименко, Джикия, Жиго, Маслов, Айртон, Крал, Зобнин, Умяров (Тил, 90), Бакаев (Глушенков, 77), Соболев, Ларссон (Ещенко, 82).

Огоҳлантиришлар: Бакаев (5), Макаров (28), Кверквелия (53), Зобнин (65), Байрыев (66), Гогуа (72), Ещенко (90).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. ЗАРБААА! Тўп дарвоза тўсини ва устуни тутушган нуқтага тегди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинида дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилди. Шундан сўнг Соболев "Ротор" футболчисига қарши жанжал уюштирди ва бунинг учун сариқ карточка билан жазоланди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди ва шу онда Жигулёв "Ротор" учун жуда яхши стандарт ишлаб берди. Мезбонлар рақиб жарима майдони чизиғи ёнгинасида жарима зарбаси тепишади.

90. "Спартак" сафида яна бир ўзгариш: Умяров ўрнига Тиль майдонда пайдо бўлди.

85. Захирадан ўйинга қўшилган Жигулёв узоқ масофадан "Спартак" дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

82. "Спартак" сафида яна бир ўзгариш: Ларссон ўрнига Ешенко майдонга тушди.

81. "Ротор"нинг яна бир ҳужуми аниқ зарба билан якунланди. Максименко совуққонлик билан тўпни эгаллаб олди.

77. Ўзгариш: Бакаев ўрнига Глушенков майдонга тушди.

74. ДАҲШАТ! "Спартак" посбони ўз жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. "Ротор" футболчилари кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтишди, бироқ Максименко дарвозага берилган зарбани қайтарди.

72. ЖИГООО! Аввалига Бакаев яқин масофадан тўпни "Ротор" дарвозасига йўллади, посбон тўпни қайтаргач Зелимхан Жигога пас берди, ҳимоячи ўзига хос усул билан тўпни дарвозага буришга уринди, аммо ҳаммаси у ўйлаганидек бўлмади. Тўп майдонни тарк этди.

67. ЗАРБААА! "Спартак" посбони Максименко Макаров зарбасини катта қийинчилик билан қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини пайтида эса ҳакам офсайд борлигини кўрсатди.

64. "Спартак" Ларссон ва Бакаев орқали тезкор ҳужум уюштирди, аммо Зелимхан дарвозага зарба бериш ўрнига тўпни Ларссонга узатиб, хатога йўл қўйди ва тўпни олдирди.

63. Бакаев Соболевнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдончаси ичидан "Ротор" дарвозасига зарба берди. Зелимхан кўпроқ зарба кучига эътибор бергани туфайли тўп дарвозага аниқ бормади, унинг ёнидан ўтиб кетди.

60. Жикия жароҳат олган кўринади. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Футболчи ҳаводаги курашдан сўнг майдонга ноқулай йиқилган экан.

55. ГОООЛ! Ҳисоб очилди! 0:1! Бакаев тўпни чап бурчакка йўллади ва тўп устунга тегиб, дарвозага кирди.

53. Пенальти! "Спартак" ҳужумчиси Соболев ўз жамоаси учун 11 метрлик жарима зарбаси ишлаб олди.

49. Ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Остон машғулотларни бошлаши ёки майдонга тушиши маълум бўлса, тезда хабар қиламиз.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

40. ЗАРБААА! "Ротор" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Кетма-кет зарбаларни "Спартак" дарвозабони, ҳимоячиси қайтариб қолди.

37. Бакаев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, чап оёқ орқали узоқ бурчакни нишонга олишга уринди. Зарба кучсизлиги туфайли Добвня тўпни эгаллаб олди.

32. СОБОЛЕЕЕВ! Сашанинг жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб, дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

30. "Спартак" жуда яхши ўйнаяпти: Аниқ паслар, тўпга эгалик қилиш. Бироқ сўнгги аниқ зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.

28. Соболевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Макаровга сариқ карточка кўрсатилди.

22. Зарба! Зобнин жарима майдони ичида дарвозага тескари туриб зарба берди, зарба кучсиз бўлгани учун посбон тўпни эгаллашга қийналмади.

18. "Спартак" жуда фаол, аммо рақиб жарима майдончасига киришда муаммоларга дуч келмоқда.

17. Ларссон "Ротор" жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам бу вазиятда қоида бузилмади деб топди. 

14. "Ротор"дан "Спартак" дарвозаси томон дастлабки зарба. Муллин зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

11. ЗАРБААА! Жиго қанотдан узатилган тўпга йиқилаётиб зарба берди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

10. "Спартак" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. Тўп қаршисида Жикия. Унинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.

8. Айртон тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва ўша ҳужумни зарбаси билан якунлади. "Ротор" посбони Добвня зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди.

5. Баҳс бошланиши билан "Спартак" футболчисига сариқ карточка кўрсатилди. Рақиб футболчиси Бакаев унинг томоғига зарба берди деб ётиб олди, аммо такрорий лавҳада қўл енгилгина тегиб кетган экан.

3. "Спартак" тезлик билан ўйин назоратини қўлига олди ва рақиб жарима майдончаси атрофида вазиятлар яратишга ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.

- Афсуски, Ўрунов бугун ҳам асосий таркибда эмас. Ҳамюртимиз захирадан ўйинга қўшилишини умид қиламиз.

- Ассалому алайкум сайтимиз ўқувчилари. Бир неча сониялардан сўнг Остон Ўрунов тўп тепаётган "Спартак" иштирокидаги баҳс бошланади. Бугун меҳмонлар "оқ", "Ротор" эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Ротор – Спартак

20.30, «Волгоград-Арена»

«Ротор»: Довбня, Байриев, Кверквелия, Степанов, Гогуа, Манучарян, Алейник, Макаров, Серченков, Давиташвили, Муллин.

Захирадагилар: Репин, Кожемякин, Николаев, Матрикарди, Песегов, Султонов, Жигулев.

«Спартак»: Максименко, Жикия, Маслов, Жиго, Айртон, Зобнин, Бакаев, Умяров, Крал, Соболев, Ларссон.

Захирадагилар: Ребров, Акмурзин, Ещенко, Кутепов, Рассказов, Гапонов, Голосов, Мирзов, Маркитесов, Тилль, Ўрунов, Глушенков.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика