Latest news

18:05"Реал"дан навбатдаги юриш. Жамоа етакчиси шартномани узайтирди  1 17:39"Нефтчи" тез орада навбатдаги трансферни эълон қилади  5 17:19Мбаппе "Реал"даги дебют ўйинидаёқ соврин ютиши мумкин  1 16:46Расман: Қувондиқ Рўзиев - "Нефтчи" футболчиси!  2 16:36Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди  3 16:25Here we go! Мейсон Гринвуд - "Марсель" футболчиси!  4 16:04Про лига аъзоси "Дўстлик" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  0 15:37"Сурхон" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  11 15:16"Реал"дан навбатдаги юриш! Мадридликлар "Ливерпуль"дан Александер-Арнолдни олиб келишмоқчи  2 14:36Тезкор! "Реал"га ўтишни хоҳлаган футболчи МЮ билан шартнома тузади, у бугун Англияга учади  12 13:50Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи  1 13:21"Бунёдкор"да янги мураббий иш бошлади   4 13:03Transfermarkt: "Андижон" янги легионер билан йил охиригача шартнома тузди  3 12:43Англия ФА кутилмаган юриш қилмоқчи, Гвардиола инглизларни бошқариши мумкин  5 12:15Тьерри Анри, Маскерано, Кападзе... Олимпия ўйинларида ишлайдиган мураббийлар  5

"Ростов" "Сочи"ни мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди News

"Ростов" "Сочи"ни мағлубиятга учратди ва турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди

"Ростов" ҳамда "Сочи" ўртасидаги РПЛнинг 14-тур учрашуви якунига етди.

FC Rostov

Roman Eremenko - 41', Roman Eremenko - 79'

Premier League . Round 14

26/10/2019, 21:00

0
:
2
Finished

PFC Sochi

Stadium: Rostov Arena

45'
90'
41'  Roman Eremenko
41'  Aleksey Ionov
63'  Khoren Bayramyan (Baktiyor Zaynutdinov)
76'  Aleksey Ionov (Aleksandr Saplinov)
79'  Roman Eremenko
79'  Baktiyor Zaynutdinov
86'  Mathias Normann (Danil Glebov)
88'  Ivelin Popov
90'  Danil Glebov
71'  Anton Zabolotny (Aleksandr Karapetyan)
76'  Ibrahim Tsallagov (Dmitry Poloz)
86'  Nikita Burmistrov (Akmal Bakhtiyarov)

"Ростов" – "Сочи" 2:0

"Ростов-Арена"

Голлар: 1:0 – 41 Еременко, 2:0 – 79, автогол Набиуллин.

"Ростов":  Бабурин, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Козлов, Еременко, Попов, Байрамян (Зайнутдинов, 63), Норманн (Глебов, 86), Ионов (Саплинов, 75), Шомуродов.

"Сочи": Жанаев, Юрганов, Калугин, Набиуллин, Цаллагов (Полоз, 76), Нобоа, Померко, Мостовой, Бурмистров (Бахтияров, 87), Мевля, Заболотний (Карапетян, 71).

Огоҳлантиришлар: Попов (88), Глебов (90).


РПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.



Учрашув якунланди!

90. Ерёменко узоқдан зарба беришни тўхтатмаяпти. Навбатдаги зарба ҳам хавфли чиқди, бироқ посбон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.

88. Роман Ерёменко учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

84. Поповнинг ўнг қанотдан узатган тўпни жамоадошига эмас, рақиб посбони қўлига тушди.

79. ГОООЛЛЛ! 2:0. Роман Ерёменконинг ноаниқ зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди.

77. Кейинги турда "Ростов" "Краснодар" меҳмони бўлади. Клуб президенти ўз ёнидан 2,5 млн. рубль сарфлаб, ростовлик мухлисларнинг Краснодарга бориш харажатларини ўз бўйнига олар экан.

75. Ўзгариш: Ионов ўрнига Саплинов майдонга тушди.

74. Шомуродов яна тўққизинчи рақам позициясида ҳаракат қилмоқда.

72. Элдор ҳужум марказида ишлари юрмагани учун "Бунёдкор"даги севимли позицияси - чап қанот ҳужумчиси жойига ўтди.

70. "Ростов" қарши ҳужумга ўтди, тўпни жамоадошидан қабул қилган Ерёменко рақибни алдашга уриниб, тўпни олдириб қўйди.

68. Бугунги ўйинни томоша қилиш учун "Ростов Арена" стадионига 33716 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу ҳақида арена суҳандони эълон қилди.

65. "Ростов"нинг узоқ давом этган ҳужумини Роман Ерёменко ноаниқ зарбаси билан якунлади.

63. Ўзгариш: Хорен Байрамян ўрнига Бахтиёр Зайнутдинов майдонга тушди. Бахтиёр ўзбек эмас, у Қозоғистон фуқароси.

61. Норманн майдонда ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

58. Шомуродов аутдан отилган тўпни ўзига тўғирлашга ҳаракат қилаётганда рақиб футболчиси тўпни майдондан чиқариб юборди. 

51. Фантастика! Цаллагов 8 метрдан дарвозабон билан бирга-бир чиқиб, дарвозага зарба берди. Бабуриннинг реакцияси "Ростов"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. Қойил!

49. Иккинчи бўлимнинг бошида "Сочи" фаол ҳаракат қилмоқда. "Ростов" ҳимояда.

48. Померко узоқ масофадан зарба бериб, Бабурин қўриқлаётган дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди. Зарба ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтишди.

ТАНАФФУС!

45. ШОМУРОДОВ! Элдор тўпга қайчи услубида зарба беришга уринди, аммо тўп яқин тургани учун зарба ҳамюртимиз ўйлагандек чиқмади.

41. ГОООЛ! Ерёменко ҳисобни очди! Попов-Ионов-Ерёменко учлиги ажойиб голни юзага келтирди. Голни Телеграм каналимиздан кўриб олишингиз мумкин.

37. ЗАРБААА! Хорен рақиб дарвозасининг ёнгинасидан гол ура олмади. Байрамян жамоадошининг бош билан берган ноаниқ зарбасини тўхтатиб, дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо Жанаев яқин бурчакдан тўп ўтишига имкон бермади.

34. Бурмистров узоқ масофадан "Ростов" дарвозаси томон зарба берди, бироқ тўп футболчи ўйлаган томонга боргани йўқ.

30. Учрашувнинг дастлабки 30 дақиқасида тўпга эгалик қилиш, вазиятлар яратиш бўйича кичик устунлик "Ростов" томонда бўлди.

27. ЗАРБА! Ерёменконинг узоқдан берган зарбасидан сўнг, тўп Байрамянга тегиб, дарвозанинг узоқ бурчагига бурилди. Аммо Жанаев ажойиб реакцияси ёрдамида тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

23. Матч! Премьер шарҳловчилари Шомуродов ҳақида илиқ сўзларни айтиб, унинг камтарлигини эътироф этишмоқда.

22. ЭЛДОООР! "Ростов"нинг ушбу ўйиндаги дастлабки аниқ зарбасига Шомуродов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз ҳаводан келган узатмани бош билан дарвозага бурди, бироқ зарба кучсиз бўлгани туфайли посбон Жанаев тўпни эгаллаб олди.

20. Зарба! Норманн жарима майдончаси ташқарисидан "Сочи" дарвозасини ишғол қилишга уринди, жуда ноаниқ.

16. Элдор рақиб жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олди, бироқ унинг пасини қабул қилувчи ёки зарба берадиган футболчи топилмади.

13. Байрамян бир футболчини алдаб ўтди ва Шомуродовнинг алдамчи ҳаракатини кўриб, унга пас беришга уринди. Элдор рақибига қўшиб ўз футболчисини алдаб қўйгани туфайли тўп олдирилди.

11. Мостовой ҳамда Козлов иккинчи қаватдаги курашда тўқнашиб кетишди. Мостовойнинг боши ёрилган ва қон оқмоқда. Шифокорлар майдонда.

9. Меҳмонлардан хавфли ҳужум... "Ростов" ўз жарима майдончаси олдида тўпни олдириб қўйди, Бурмистровнинг яқин масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди ва Бабурин тўпни эгаллаб олди.

7. Зарба! Хорен Байрамяннинг чап оёқда жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

5. Мостовой чап қанотдан ҳужумга ўтди ва бир футболчини алдаб, тўпни жарима майдончаси ичига ташлади. "Ростов" ҳимоячилари осонлик билан тўпни дарвозадан узоқлаштиришди.

4. Ерёменко рақиб ҳимоячилари ортига очилаётган Ионовга узатди, Алексей тўпни тўхтатди ва орқароқда турган Элдорга тўпни узатишга уринди, аммо пас ноаниқ бўлди.

2. "Зенит"дан учралган йирик мағлубиятга қарамасдан "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин бошланғич таркибда ўзгариш қилгани йўқ.

1. Учрашув бошланди.


Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика