Latest news

09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  0 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  1 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  2 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  2 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  22 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  8 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  7 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0

Ростданми? Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Локомотив"га техник мағлубият ёзилиши мумкин News

Ростданми? Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Локомотив"га техник мағлубият ёзилиши мумкин

Янги қуриб битказилган "Бунёдкор" стадионида Суперкубок учун ўйин бўлганидан хабарингиз бор.
Бунда "Локомотив" "Пахтакор" устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Лекин учрашувдан сўнг "Локомотив"га техник мағлубият ёзилиши ҳамда жамоа Суперкубокдан қуруқ қолиши мумкин. Бунга сабаб ўтган йил мавсумнинг охирги ўйини - Ўзбекистон Кубоги финалида "Локомотив"га ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Жасур Ҳасанов қизил карточка олиб майдонни тарк этган.

Яхши биламизки, мавсумнинг охирги беллашувида қизил карточка олган футболчи янги мавсумнинг биринчи расмий ўйинини ўтказиб юбориши керак бўлади. Янги 2015 йилги мавсумнинг илк расмий учрашуви эса айнан Суперкубок ҳисобланади. Биласиз, бугунги ўйинда Жасур Ҳасанов қайдномага киритилди ва ҳатто захирадан Тимур Кападзе ўрнига майдонга тушди. Учрашув эса "Локомотив"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Хўш, бу борада ПФЛ нима дейди? "Локомотив" Жасур Ҳасановни майдонга тушириб, тўғри қилдими ё нотўғрими? Бу саволга кейинчалик атрофлича жавоб излаб кўрамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика