Latest news

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Россиялик экспертимиз томонидан Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган ўйинлар таҳлили: ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? News

Россиялик экспертимиз томонидан Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган ўйинлар таҳлили: ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") Суперлиганинг 9-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

 «Бухоро» - «Металлург»

ВИДЕО

Назаримда, оёқ кафтини бундай юзаки босиш пенальти белгилаш учун етарли эмас. Бундан ташқари, контакт "Бухоро" ўйинчисига тўлақонли сакраш учун халал бермаган. ВАР вазиятга аралашмаслиги мумкин эди.


«Бухоро» - «Металлург»

ВИДЕО

Тўпнинг қўлга тегишига оид классик вазият содир бўлган. Қўл танага ёпишган, ҳимояланаётган ўйинчи иккала қўлини ортига яширган. ВАР вазиятга аралашмай тўғри қўлган, ўйин давом эттирилиши лозим.


«Бухоро» - «Металлург»

ВИДЕО

Шубҳасиз, сариқ карточкага тортадиган ҳолат содир этилган. Бунда четлатиш ҳақида гапириш ноўрин, чунки "Металлург" футболчиси ортда қолган оёғига билан рақибнинг тўпиғига урилади. "Бухоро" футболчиси эса қаддини эгиб, майдонга йиқилади. Албатта, тўпга ташланган футболчи оёғини кўтарган ҳолатда тўғридан-тўғри рақибга ҳужум қилганда, қизил карточка ҳақида сўз очишимиз мумкин эди. ВАР вазиятга аралашмай, тўғри иш қилган.


«Бухоро» - «Металлург»

ВИДЕО

Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин: у ҳужумни бузгани учун "Металлург" футболчисига сариқ карточка кўрсатди, чунки бекободлик футболчининг шериги яқин масофада жойлашганди ҳамда юқори тезликда тўп учун кураш олиб бораётган ўйинчи билан тенгма-тенг югуриб келаётганди. Бундан ташқари, дарвозагача бўлган масофа олис эди. Кўрсатилган сариқ карточка "Металлург" аъзоси учун иккинчиси эди, лекин у тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишга арзигулик эмасди. ВАР эпизодга аралашмай, тўғри қилди.


«Андижон» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Худди «Бухоро» - «Металлург» учрашувидаги 3-эпизод сингари сариқ карточка кўрсатишга лойиқ вазият юз берган. "Андижон" футболчисининг оёқлари ёйилмайган, майсадан кўтарилмаган, бутсанинг ост қисми билан ҳужум қилмаган. Ҳужум болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғин қисмига уюштирилди. Бундан ташқари, «Андижон» ўйинчисининг фолга бўлган реакциясидан унинг қилган ишини тушуниб етганини сезиш мумкин. Ҳакамнинг зиддиятни ошиб боришига йўл қўймаганини қайд этиш жоиз. ВАР вазиятга халақит бермай, тўғри иш қилди.


«Андижон» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш кераклиги тўғрисидаги қарорига қўшиламан. Стоп-кадрда ҳужумчига орт томондан оёқ билан тегинишга оид контакт борга ўхшаб кўринган. Аммо динамика бўйлаб қаралганда, «Андижон» ҳужумчисининг бироз эгилгани ҳамда «Сўғдиёна» ҳимоячиси эса унга тегмаган ҳолда тўхтамасдан ўтиб кетганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Яъни, «Сўғдиёна» футболчиси рақибига юзаки тегиб кетган бўлиши мумкин, аммо бу пенальти белгилаш учун етарли эмас.


 «Бунёдкор» - «Олимпик»

ВИДЕО

Ҳужум қилаётган «Олимпик» футболчиси контакт оқибатини бўрттириб юборган — катта эҳтимол билан, ҳатто унинг юзига тегиниш бўлмаган, чунки «Бунёдкор» ҳимоячисининг чўзилган қўли бўйин қисмидан юқори эмасди. Ўйинни давом эттириш тўғри қарор, аммо ВАР вазиятга аралашмаслиги керак эди.


«Бунёдкор» - «Олимпик»

ВИДЕО

Менимча, ҳакам «Олимпик» футболчисини рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун майдондан четлатиши керак эди: қоидабузарлик вақтида меҳмонлар ҳимоячисининг шериги четроқда эди, «Бунёдкор» ҳужумчиси эса тўпга кейинги тегинишда рақиб дарвозасини ишғол қилиш имкониятига эга бўларди. ВАР вазиятга аралаймаш, хато қилди.


 «Бунёдкор» - «Олимпик»

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб, ВАР эса вазиятга аралашмаган ҳолда тўғри иш қилди. Бу вазиятда елкама-елка кураш рўй берди. Тўғри, бу ерда рақибни суриш эффекти мавжуд, аммо бу қоидадан четда эмас.


«Турон» - «Пахтакор»

ВИДЕО

Ушбу ракурсдан одатий оёқ чалиш ҳолатига жуда ўхшаш ҳолат содир этилган. Ҳимоячининг тўпга ўйнашга улгурмагани аниқ. Бунда сариқ карточка кўрсатилмаган ҳолда пенальти белгилаш ўринли. Ҳакамнинг яхши позиция танлаганини қайд этиш жоиз.


 «Турон» - «Пахтакор»

ВИДЕО

Ҳакам пенальтини тўғри белгилади. Кўриниб турибдики, «Пахтакор» футболчиси тўпга биринчи бўлиб ўйнаган. Кейин эса «Турон» ҳимоячиси оёқ ташлаш орқали рақибни йиқитди. Контакт жарима майдони ичида содир бўлган. Ўйлашимча, ВАР бу эпизодда қоидабузарлик жарима майдончасидами ёки ундан ташқарида эканлигини текширган.


«Турон» - «Пахтакор»

ВИДЕО

Ўйинни давом эттириш ҳақида тўғри қарор қабул қилинган. Ҳужум қилаётган «Турон» ўйинчиси тизза қисмида енгил контактни ҳис қилган, сўнгра курашда рақибнинг қўл билан ҳаракатини ҳолатни бўрттириб юборган. ВАР вазиятга аралашмай, тўғри иш қилган.


«Насаф» - «Навбаҳор»

ВИДЕО

Агарда тўпнинг қўлга тегиш эҳтимоли ҳақида гапирадиган бўлсак, «Навбаҳор» ҳимоячиси бош билан ўйнаш чоғида тўп сезилар-сезилмас унинг қўлига тегиб кетган. Ўйинни давом эттириш тўғри қарор ҳисобланади. Ушбу қарорни кутилмаган эффект мавжудлиги ҳам тасдиқлайди - ўзини четга олган рақиб футболчиси туфайли тўп учиб чиқиб кетди.


«Сурхон» - «Нефтчи»

ВИДЕО

Менимча, ҳакам пенальтини тўғри ҳолатда белгилади. Такрорий вазиятда «Нефтчи» футболчисининг оёғи бироз олдинда, «Сурхон» ўйинчисининг оёғи эса унинг ортида турганини гувоҳи бўлиш мумкин. Ҳужумчининг орқасида бўлган ҳимоячи рақиби сингари тўпга биринчи бўлиб тегинишга ҳаракат қилган. Эҳтиётсиз қўполлик содир этилган, ВАР ҳақли равишда вазиятга аралашди.


 ОКМК – «Қизилқум»

ВИДЕО

Ҳакам яхши позицияда жойлашганди ҳамда пенальтини тўғри белгилади. Кўринишидан, дарвозабон биринчи бўлиб тўпга тегишга улгурмаган, у қўллари билан қоида бузмасликка ҳаракат қилган, бироқ тиззасини бошқара олмайди, шу боис рақиб ҳужумчисини чалиб юборади. Фоль эҳтиётсизлик туфайли содир этилган.


ОКМК – «Қизилқум»

ВИДЕО

Баҳсли ҳолат, лекин барибир мен учун сариқ карточка кўрсатиш варианти яқинроқ — тўп юқорида бўлгани сабабли ОКМК футболчиси зарба йўллашдан аввал уни ўзига бўйсундириб олиши талаб этиларди. Менимча, бу гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилиш эмас ҳамда вазият учун «Қизилқум» ҳимоячисига қизил эмас, сариқ карточка кўрсатиш керак эди.


Шу тариқа, ҳакамлар Суперлига доирасидаги баҳсларда 16 та эпизодда иккита хатога йўл қўйишди, улардан бири ("Бунёдкор" - "Олимпик" ўйинида Фаррух Мухторов жарима майдонида чизиғида қўполлик ишлатган вазият) қўпол хато ҳисобланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика