Latest news

21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  5 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  34 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  15 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  4 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  16 14:29МЮ Каземирога клуб топди   5

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда" News

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда"

Россия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Иван Шабаров Ўзбекистон билан ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

- Спарринг-рақиб Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Яхши рақиб. Бизни бу ерда илиқ кутиб олишди. Озроқ мослашиш керак бўлди, чунки Минскда синтетик қоплама майдонда ҳаракат қилганимиз учун бу ердаги майсага ўрганиш лозим эди. Яна бир муаммо, об-ҳаво билан боғлиқ бўлди, сабаби бу ерда иссиқ бошланган. Минскда +4°, +5° эди ва ҳатто қор ҳам ёғиб юборган. 

Бугун захирада 3 нафар футболчимиз бор эди, иккинчи жамоамиз Минскда Беларусь билан ўйнамоқда. Йигитларга тасанно, борларини кўрсата олишмаган бўлса-да, натижа ёмон бўлмади. 

- Ўзбекистоннинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- U-20 Осиё Кубогидаги айрим ўйинларини кўргандик. Улар катта иш қилишди. Олдинги чизиқда тезкор футболчилар ҳаракат қилиши, ҳимояда 5 нафар ҳимоячи ўйнашидан хабаримиз бор эди. Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда. 

- Кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?

- Захирадан тушган Асад Жўрабоев ва 14-рақамли Аббос Файзуллаевнинг ўйинлари манзур келди – тезкор ва техникаси юқори. "Рубин"да ўйнаётган Умарали Раҳмоналиев ҳам чиройли ўйин намойиш этяпти.

- Россия МТЖ устози Валерий Карпин Ўзбекистон терма жамоасини Европадаги Словения ва Словакия даражасида эканлиги таъкидлади. Сиз Ўзбекистон ёшларини U-20 даражасидаги қайси термалар билан солиштира оласиз?

- Биз кўп жамоаларга қарши ўйнаганмиз. Турли йилларда ҳар хил жамоа ва футболчилар пайдо бўлмоқда. Кейинчалик янги даражага кўтарилишмоқда. Биз кўп ҳам халқаро ўртоқлик ўйинларида қатнаша олганимиз йўқ. Охирги марта бир йил олдин йиғилгандик. Санкт-Петербургда йиғилганимизда, турли клублар билан баҳс олиб боргандик. Терма билан 2017 йилда ўйнаганмиз. Шунинг учун ҳозир жавобингизга жаво беришим қийин. Кўплаб жамоалар сиз сингари 5-2-3 схемасида ҳаракат қилаётганини айтиб ўтишим мумкин холос.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика