Latest news

19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 1:2 (матнли трансляция)  63 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14

Россия терма жамоалари ва клубларининг четлатилиши... Бу адолатданми? News

Россия терма жамоалари ва клубларининг четлатилиши... Бу адолатданми?

ФИФА расмий сайти барча ёшдаги Россия терма жамоалари ва клублари халқаро мусобақалардан четлатилгани ҳақида хабар берди.

Бу хабар УЕФА сайтида ҳам чоп этилди. Россия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Польшага қарши ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган плей-офф баҳсида майдонга тушиши лозим эди. Аммо кечаги қарордан кейин ўйин ўтказилмайдиган бўлди. 

ФИФАнинг бу қарори фақат Россия терма жамоасига таъсир қилиб қолмади. Маълумки, Москванинг "Спартак" клуби 10 ва 17 март кунлари Европа Лигаси 1/8 финалида "Лейпциг" жамоасига қарши иккита ўйин ўтказиши лозим эди. Эндиликда мазкур беллашув ҳам ўтказилмайди. 

ФИФА ва УЕФА Россия ён қўшниси Украинага уруш эълон қилиши натижасида шундай қарор қабул қилишга мажбур бўлди. Аввалроқ Россия мезбонлик қиладиган спортнинг бир нечта турлари бўйича халқаро мусобақалар ҳам мамлакатдан олиб қўйилгани ҳақида маълумот берилганди. Хусусан Европа чемпионлар лигасининг бу йилги финали Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши лозим эди, лекин энди финалга бошқа давлат мезбонлик қилади.

Спорт бу - сиёсатми?

Бу борада турли фикрлар юради. Кимдир спортни сиёсатга қиёсласа, кимдир спорт сиёсатдан холи бўлиши ва ўз йўлидан кетиши керак дейди. Ҳозирги вазиятда айтайлик, нуфузли мусобақалар мезбонлигини Россиядан олиб қўйиш тўғридир, лекин жамоаларини четлатиш қанчалик адолатли бу борада чуқур ўйлаш керак бўлади. 

Ўзбекларда бир мақол бор: бургага аччиқ қилиб, кўрпани ёқма. Хўп майли, Россия Украинага уруш эълон қилди, бунга ҳеч ким бефарқ эмас, лекин нима бўлганда ҳам бу сиёсат. Спорт эса доим ўз йўлидан кетиши керак деган фикрдамиз. 

Уруш сабаб терма жамоалар ва клубларни четлатиш спорт тамойилларига тўғри келадими? Айтайлик, Россия термаси ЖЧ саралаш баҳсини ўз майдонида эмас, нейтрал стадионда ўйнасин, клублари ҳам токи вазият юмшамагунча нейтрал майдонларда тўп тепсин, лекин четлатиш ҳар доим энг охирги қадам бўлиши керак.

Бу қарордан биринчи навбатда спортчилар, спорт ичидагилар жабр кўради. Қолаверса урушни сабаб қилиб, клублар ва терма жамоаларни четлатиш яхшиликка олиб келади деган гапга ишониш қийин.

 

Бундан кўпчилик норози

ФИФА ва УЕФАнинг Россия терма жамоалари ва клубларига нисбатан қарори эълон қилингач, кўпчилик футбол кишилари бу борада ўз фикрларини айтишди. Хусусан, "Спартак" клуби собиқ бош мураббийи Массимо Каррера шундай деди: "Менинг фикримча, спорт барча турдаги сиёсат масалаларидан холи бўлиши керак. Ўйлайманки, тез орада Россия спорти билан боғлиқ муаммо барҳам топади ва Ер юзида яна тинчлик ҳукм суради". 

"Рубин" бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг фикри эса қуйидагича бўлди: "Ҳаммамиз тинчлик тарафдоримиз. Жамоамдаги барча футболчилар майдонга чиқиб чиройли ўйин кўрсатишни хоҳлайди". 

"Зенит" бош мураббийи Сергей Семак ҳам бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди: "Терма жамоа ва клубларимизнинг четлатилиши Зенит"га таъсир қиладими? Билмайман. Менинг ишим - ўз вазифамни бажариш. Адолат ҳақида гапирадиган бўлсам, спорт бу - спорт ва ҳеч қачон сиёсатга аралашмаслиги керак. Мен хоҳлайманки, барча спортчилар ўзлари ёқтирган касб билан машғул бўлсин". 

Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ФИФАнинг қароридан ҳайратда эканини яширмади: "Шуни айтишим мумкин, бу қарордан барча мураббийлар ҳайратда. Мен энг кўп футболчиларга ачиняпман, чунки ЖЧ саралаш ўйинларида майдонга тушишни жудаям хоҳлагандик. Ўйлайманки, тез орада ФИФА ва УЕФА бизга нисбатан қўллаган санкциясидан воз кечади".


Россия футбол уюшмасининг баёноти

Россия футбол уюшмаси ФИФА ва УЕФАнинг кескин қарорига дарҳол жавоб қайтарди: "Биз бу қарорга умуман қўшилмаймиз. Бу спорт нормаларига умуман тўғри келмайди. Бу қарор навбатдаги дискриминацион характерни келтириб чиқаради ва кўплаб спортчилар, мураббийлар, спорт ичидаги оддий ишчи-ходимлар ва энг асосийси миллионлаб россиялик мухлислар зарарига хизмат қилади". 

Энди нима бўлади?

Кўриниб турибди, аслида ҳеч бир ассоциация Россия вакилларини четлатишдан манфаатдор эмас. Бу гўёки Украинадаги вазият юмшаши учун қилинаётган ҳаракатга ўхшайди. Бу томондан олиб қарасак, бундай четлатишлар вақтинчалик ҳолат экани ойдинлашади ва уруш тугаши билан яна санкциялар бекор қилинади. Лекин иккинчи томондан, бу каби қарорлардан аввало спорт жабр чекяпти. Спорт сиёсатдан холи бўлиши керак деймиз-у, лекин вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз.

Х.Холиқов.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика