Latest news

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  11 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Россия ЖЧдан мосуво бўлди, лекин бу биринчиси эмас... News

Россия ЖЧдан мосуво бўлди, лекин бу биринчиси эмас...

Россия терма жамоаси ЖЧ-2022 да иштирок этмайди. ФИФА мазкур терма жамоани четлатди.

Бу эса футбол тарихидаги биринчи ҳолат эмас. Қуйида бу борада сўз юритамиз. 

ЖЧ-1938. Испания

Бу каби ҳолат биринчи маротаба 1938 йилги мундиал олдидан юз берган. Ўшанда испанияликлар жабр кўрган. Негаки 1936 йилда ушбу мамлакатда фуқаролик уруши авж олган ва бу воқеа салкам уч йил давом этган. 

ЖЧ-1950. Германия ва Япония

Бу иккиси ҳам 1950 йилдаги мундиални ўтказиб юборган. Бунга иккинчи жаҳон урушидаги иштирок билан боғлиқ. ФИФА ва БМТ ўзаро келишган ҳолда шуни лозим топишган.

ЖЧ-1958. Жанубий Корея ва Эфиопия

Иккиси турли вазият туфайли турнир учун қайдномани сўнгги сонияларда топширишган. Натижада ФИФА уларни мусобақага қўймаган. Бу регламентга зид ҳолат сифатида тан олинган ҳамда Жанубий Корея ва Эфиопия мундиални ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

ЖЧ-1966. 4 та терма жамоа

ЖАР, Гватемала, Филиппин ва Конго. Биринчиси сиёсий вазият сабабли қатнаша олмаган бўлса, Гватемала муддатга амал қилмаган, Филиппин бадал пулини ўтказмаган, Конго эса қайдномани беришни пайсалга солган.

ЖЧ-1986. Эрон

Мексика мезбонлиги остида ўтказилган мундиал саралашида Эрон иштирок этмаганди. Бунга етарлича сабаблар кўрсатилган. Эрон ўша вақтда Ироқ билан урушаётгани сабабли саралашда иштирок эта олмаган. Бироқ ФИФА можаронинг иккинчи аъзоси Ироққа ҳеч қандай тўсиқ қўймаган. Натижада, улар саралашни муваффақиятли тугата олишган. 

ЖЧ-1990. Мексика ва Чили 

Қизиғи шундаки, орадан тўрт йил ўтиб, кутилмаганда Мексика саралашда иштирок эта олмайди. Ёшлар ўртасидаги кичик мундиалда терма жамоа аъзоларидан бирининг ёши билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати юзага келади. Натижада, асосий терма жамоа мусобақадан четлатилади. 

Шунингдек, Чили ҳам мундиалдан қуруқ қолган. Бразилия билан ҳал қилувчи беллашувда – ҳисоб 0:1 бўлиб турган вақтда чилиликар посбони трибунадан отилган файер туфайли шикастланганини кўрсатади. Кейинчалик ўйин тўхтатилиб, жамоа майдони тарк этади ва майдонга қайтишни истамайди. 

Воқеадан кейин вазиятни ўрганиш жараёнида чилилик дарвозабон қўлқоплари орасидаги лезвия орқали ўзини шикастлаани аниқланган. Агар бу чиндан ҳам файер туфайли содир бўлганида, Бразилияга техник мағлубият ёзилиши мумкин эди. Афсуски, бу режа амалга ошмайди. Футболчи умрбод футболдан четлатилган бўлса, терма жамоаси ЖЧда қатнишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 

ЖЧ-1994. Югославия ва Ливия

АҚШда бўлиб ўтган мундиал саралашида эса мазкур икки терма жамоа ҳам иштирок этмаган. Югославияда давом этаётган уруш сабаб шундай қарор қабул қилинган. Ливия эса террорчиликни қўллаб-қувватлаганликда айбланиб, биринчи рақмли мусобақада қатнашиш имкониятидан маҳрум қилинади. 

ЖЧ-2002. Гвиана

Япония ва Жанубий Корея яшил майдонларида ўтказилган мусобақа саралаш баҳсларида Гвиана иштирок этмаган. Франция назоратида турадиган ушбу мамлакат молиявий муаммоларга дуч келган. Шундан келиб чиқиб, ФИФА Гвиана турнирда иштирок этмаслигини маълум қилган. 

ЖЧ-2014. Бруней

Бу ерда ҳукумат миллий футбол федерацияси ишига аралашгани сабаб бўлган. Натижада, ФИФА ўйлаб-ўтирмасдан мазкур терма жамоани саралаш баҳсларига қўймайди. Аслини олганда, Осиёнинг митти мамлакатида футбол кенг ривожланмаган. Ҳаттоки миллий клублари ҳам халқаро мусобақаларда иштирок этмайди. 

ЖЧ-2018. Индонезия ва Зимбабве

Россия мезбонлик қилган мусобақа саралаш баҳсларига юқоридаги терма жамоалар қўйилмаганди. Индонезия ҳукумати маҳаллий футбол федерацияси ишига аралашуви туфайли иштирок этмаган. Зимбабведаги ҳолат бироз ғалати. Аниқроғи, федерация терма жамоа бош мураббийига маош тўламагани боис ФИФА томонидан қаттиқ жазо олган.

Самандарбек таржимаси 

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика