Latest news

20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  2 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  7 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  14 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  9 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  5 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  7 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12

Россия. 10-тур анонси. Ҳамюртларимиз тўқнашуви, Москва дербиси ва пешқадамлар "жанги" News

Россия. 10-тур анонси. Ҳамюртларимиз тўқнашуви, Москва дербиси ва пешқадамлар "жанги"

Бугун Россия премьер-лигасида 10-туридан ўрин олган биринчи ўйин бўлиб ўтади.

championat.asia мазкур тур анонсини тақдим этади.

Тур Тула шаҳрида "Арсенал" ва "Уфа" клублари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган жамоалар ўртасидаги баҳс бемалол "6 очко" учун деб айтиш мумкин.



Виталий Денисов ўйнаётган "Крилья Советов" эртага ўз майдонида Москванинг "Динамо" клубини қабул қилади. 7 очко билан 16та клуб орасида 15-ўринда бораётган самараликлар охирги учта турда уч марта мағлуб бўлди. "Крилья Советов" 9та турда атига 3та гол уришга эришди.

Бу тур Россияда ўзбекистонлик футболчилар тўқнашуви бўлиши мумкин Элдор Шомуродов фаолият олиб бораётган "Ростов" ўз уйида Вадим Афонин тўп тепаётган "Оренбург"ни қабул қилади. Валерий Карпин шогирдлари айни пайтда 18 очко билан учинчи ўринда боришмоқда. Афонин жамоаси эса 8-поғонадан жой олган.

Россия премьер-лигасида энг кўп очко тўплаган икки клуб бу тур ўзаро тўқнаш келишади. Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ўз уйида "Краснодар"ни қабул қилади. Семак жамоаси биринчи, Мурад Мусаев шогирдлари иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Ушбу турда Москвада пойтахт дербиси бўлиб ўтади. Европа чемпионлар лигасида сенсацион тарзда "Реал"ни мағлуб этган ЦСКА ЕЧЛда "Шальке"га ютқазган амалдаги Россия чемпиони "Локомотив"ни қабул қилади.

ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чалов 7та гол билан айни пайтда тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб турибди.


Россия. 10-тур жуфтликлари

5 октябрь
21:30 - АРСЕНАЛ - УФА

6 октябрь
16:00 - КРИЛЬЯ СОВЕТОВ - ДИНАМО
18:30 - РОСТОВ - ОРЕНБУРГ
21:00 - РУБИН - УРАЛ

7 октябрь
13:30 - ЕНИСЕЙ - СПАРТАК
16:00 - АХМАТ - АНЖИ
18:30 - ЗЕНИТ - КРАСНОДАР
21:00 - ЦСКА - ЛОКОМОТИВ

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика