Latest news

08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  0 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  3 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  10 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  7 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  316 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  3 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди News

Россия. 1-тур. "Анжи" ва "Локомотив" дуранг ўйнашди

Россия премьер лигасининг 1-турида икки ҳамюртимиз тўп тепаётган клублар ўзаро тўқнаш келишди.
Хабарингиз бўлса керак, бугундан Россияда премьер лига ўйинлари старт олди. Чемпионат "Динамо" - "Волга" клублари ўртасидаги баҳс билан бошланди. Москвада кечган учрашувда томонлар жангавор дурангга имзо чекишди. Турнинг яна бир биз учун муҳим бўлган ўйини "Анжи" - "Локомотив" бундан бир неча дақиқа олдин поёнига етди. Айтиш керакки, ушбу иккала жамоада ҳам бугунги кунда миллий терма жамомизнинг асосий фигуралари ҳаракат қилмоқда. Шу боис "Анжи" - "Локомотив" ўйинига бўлган қизиқиш юқори эди.

Афсуски марказий ўйинда ҳамюртларимиз захирада қолдирилди.

Учрашув тафсилотларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда биринчи бўлиб гол киритиш эса меҳмонларга насиб этди. "Темирйўлчилар"нинг тажрибали ҳужумчиси Даме НДойе 62-дақиқага келиб ўзини кўсатди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди, 0:1.

Шундан сўнг, Гусс Хиддинк жамоаси ҳам вазиятни ўнглаш учун ҳужумга зўр берди. Бунинг натижасида Анжи ҳисобни тенглаштиришга эришди. Аниқроғи Локомотив ҳимоячиси Ян Дюрица ўз дарвозасига тўп киритиб юбориб, Махачқалъаликларга ёрдам бериб юборди. Орадан бироз ўтиб, "Анжи" ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди. 83-дақиқада Траоре жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини киритишган муваффақ бўлганди. Аммо улар тайёр ғалабани қўлдан бой берди. Боиси "Локомотив" учрашув охирлаб бораётганида яна битта тўп киритиб, мувозанатни тиклай олди.

Шу тариқа мазкур легионерларимизсиз ўтган ўйинда дуранг қайд этилди.


Анжи – Локомотив 2:2 (0:0, 2:2)
14 июль, 19.30, «Анжи-Арена»
Голлар:
0:1 – 62 Н′Дойе, 1:1 – 79, автогол Дюрица, 2:1 – 83 Траоре, 2:2 – 89 Павлюченко.
Анжи – Габулов, Гаджибеков, Ж.Карлос, Жусилей, Тагирбеков, Диарра (Самба, 90), Денисов, Буссуфа, Виллиан, Ионов (Траоре, 46), Это′О.
Локомотив – Гильерме, Шишкин, Чорлука, Дюрица, Янбаев, Тигорев, Тарасов, Миранчук (Ткачев, 59), Самедов, Майкон (Григорьев, 68), Н′Дойе (Павлюченко, 77).

Огоҳлантиришлар: Янбаев (25), Тарасов (74), Тагирбеков (78), Чорлука (90), Гильерме (90).  

Сайтимизнинг чемпионатлар бўлимидаги РОССИЯ да премьер лигани кузатиб бориш мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика