Latest news

09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  2 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  204 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  9 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  3 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  13 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  7 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  1 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  8 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  25

Роппа-роса 2 кун кам 4 йил аввал Осиё Кубогида News

Роппа-роса 2 кун кам 4 йил аввал Осиё Кубогида

Кечагидек ёдимда, 3-турда гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз Хитойга қарши майдонга чиққан эди.

"Ал Гарафа" стадионига кўп ҳам мухлис ташриф буюрмаган, уларнинг асосий қисми Қатарда истиқомат қилаётган "индуслар" эди. Ўзбекистондан чамаси 200 нафарга яқин ишқибоз борганди. Учрашувда ҳисобни рақибларимиз очишади, шундан сўнг биз иккита гол урамиз, 56-дақиқада Хао Жунмин ҳисобни тенглаштиради. 



Бошланғич таркиб


2-турдан кейин бизнинг хисобда 6, Хитойда 3 очко бор эди. Дуранг Ўзбекистон фойдасига ишласа, рақибларимизга фақат ғалаба керак эди. Ёки Қувайт мезбон - Қатарни мағлубиятга учратиши керак бўларди. 

ЎЗБЕКИСТОН - ХИТОЙ 2:2 (1:1)

16.01.2011. 3-тур. Доха. "Ал Гарафа" стадиони. 3529 томошабин. Осиё Кубоги-2011. 

Бош ҳакам: Абдулла Ал Ҳилол (Уммон)

Голлар: АҲМЕДОВ Одил (30), ГЕЙНРИХ Александр (46) - Ю Хай (6), Хао Жунмин (56).

Ўзбекистон: Игнатий НЕСТЕРОВ, Анзур ИСМОИЛОВ, Станислав АНДРЕЕВ, Одил АҲМЕДОВ, Виктор КАРПЕНКО (Шавкат МУЛЛАЖОНОВ, 74), Олим НАВКАРОВ (Санжар ТУРСУНОВ, 54), Сервер ЖЕПАРОВ (Шавкат САЛОМОВ 85), Азиз ҲАЙДАРОВ, Тимур КАПАДЗЕ, Максим ШАЦКИХ, Александр ГЕЙНРИХ.

Хитой: Ян Жи, ЛИ Сяо Пен, ДУ Вей, ЖАО Шури (Лю Жанйе, 46), Ронг Хао, Хао Жунмин, Ванг Сонг, Жанг Линпенг, Гао Лин (Денг Жуосянг, 73), Янг Хао, Ю Хай (Янг Сю, 60)

Огоҳлантиришлар: Азиз ҲАЙДАРОВ (26), Анзур ИСМОИЛОВ (54), Тимур КАПАДЗЕ (66) - Хао Жунмин (78), Жанг Линпенг (90).

Ю Хай жамоаси учун муҳим бўлган тезкор голни уради. Биринчи голни ўз хатоимиз билан ўтказиб юборамиз. Бурчак зарбаси амалга оширилаётган вазиятда Карпенко чалғиб қолади ва яқин бурчакда турган уч нафар футболчимиз тўпни назорат қила олмайди. Аммо Одилнинг голи чиройли чиққанди. Аввалига у Анзур билан пас ўйнаб тўпни ўртага, Кападзега оширади. Ундан қабул қилиб олиб бир зарб билан Андреевга узатади. Андреев тўпни яна унга қайтаради, кейинги пасни Аҳмедов Жепаровга беради, Сервер икки ҳаракат билан жарима майдончаси ичига кириб бўлган Одилни тўп билан таъминлайди ва гол!




Айнан шу мусобақа Аҳмедовнинг тақдирини ўзгартириб юборган эди


Гейнрих эса "ёрворган" эди. Майдон марказида Кападзедан тўпни қабул қилиб олган Аҳмедов икки қадам ташлаб уни Гейнрихга оширади. Чамаси 25 метрлардан Гейнрих жуда кучли, "подушка" услубида зарба билан Ян Жи дарвозасини ишғол қилади. Йил якунида мазкур гол Осиёда "Йилнинг энг яхши голи" номинациясига қўйилади. 




Санжар Турсуновни эса ўзимиз учун кашф қилган эдик


2:2 бўлишига сабаб бўлган хитойликларнинг голи ҳам шедевр бўлди. Нақд дарвозанинг "тўққизлиги" нишонга олиганди, бўлиб ҳам жарима зарбасидан.

Келинг, мана шу ўйиндаги голларни томоша қилсак.




Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика