Latest news

14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  0 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  4 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  1 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  24 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  2 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  33 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис News

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис

Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши билан боғлиқ бир ишқибознинг қизиқарли тарихи ҳақида Италиянинг "ItaSportPress" нашри мақола чоп этди.

Гап шундаки, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг Варезада истиқомат қилувчи мухлис Фабрицио Анжелини қизиқ ваъда бериб қўяди.

Фабрицио агарда Роналду ростан ҳам "Ювентус"га ўтадиган бўлса, унда у Туринга қадар уни кўриш учун пиёда боришини маълум қилади. Ҳазил чин аралаш ёзилган гап туфайли Фабрицио ўз ваъдасини бажаришга аҳд қилади.

- "Ҳа, менга бу чақирув ёқди ва қизиқарли бўлди. Лекин ростини айтаман, Туринга қадар 140 км масофани 38 ҳароратли иссиқда пиёда босиб ўтиш осон бўлгани йўқ. Лекин "Ювентус" жамоамиз доимо ўз ваъдасини бажаради. Шу боисдан ҳам мен гапирган гапимга жавоб тариқасида бу ишни амалда бажаришга қарор қилдим. Роналду каби чемпион футболчини ўз жамоамизда қўриш орзу эди. Бу нафақат "Юве" учун, балки бутун Италия футболи учун ажойиб воқелик", - дейди Фабрицио Анжелини.

Ўшанда Фабрицио шундай ёзганди: "Агарда "Ювентус" Роналдуни олиб келса, унда мен Туринга қадар пиёда бораман".

Айни пайтда Туринда бўлиб турган Фабрицио Анжелинига клуб футболчи билан учрашув ташкил қиладими ёки йўқ бу ҳозирча номаълум. Фабрицио учун эса Роналду билан учрашиш ҳақиқий совға бўларди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика