Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Роналдунинг хайрлашув мактуби News

Роналдунинг хайрлашув мактуби

Португалиялик суперюлдуз Криштиану Роналду Мадрид клубини тарк этиши арафасида мухлисларга хайрлашув хатини ёзди.

«Реал Мадрид» ва Мадрид шаҳридаги ўтказган йилларим, балки, ҳаётимдаги энг бахтли дамлари эди.

Клуб, мухлислар ва шаҳардан жуда миннатдорман. Муҳаббатингиз ва менга бўлган эътиборингиз учун раҳмат айтмоқчиман.

Аммо ҳаётимдаги янги босқични бошлаш фурсати етди деб ўйлайман. Шу боис клубдан мени қўйиб юборишни сўрадим. Бу менинг истагим ва шу боис барчадан, айниқса мухлислардан мени тушунишларини сўраб қоламан.

Биргалкда ажойиб 9 йилни ўтказдик. Бу ғаройиб 9 йил эди. Бу босқич қийинлигига қарамай қизиқарли ва шиддатли бўлди, сабаби «Реал»даги талаблар ва мажбурият жуда улкан. Аммо ушбу ғаройиб тарзда футболдан завқ олганимни ҳеч қачон унутмайман.

Майдонда ва кийим алмаштириш хонасида ажойиб шерикларим бор эди. Қойилмақом мухлисларимизнинг мададини доим ҳис қилганман, биргаликда беш йилда 4 марта ва уч бор кетма-кет ЕЧЛда ғолиб бўлдик. Улар билан бирга тўртта «Олтин тўп» ва учта «Олтин бутса»га эга бўлдим.

«Реал» – катта ва ўзгача клуб. У менинг ва бутун оиламнинг юрагини забт этди. Ҳозир олдингидан ҳам кўра кўпроқ барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман: бутун клубни, президентни, раҳбарларни, шерикларимни, барча мурабийларни, шифокорларни, физиотерапевтларни ва майда деталларга эътибор қилиб клуб фаолиятида катта ўрин тутадиган барча ажойиб ходимларга раҳмат.

Кўп ўйладим ва янги давр учун вақт келганини тушундим. Кетаяпман, аммо қаерда бўлсам ҳам бу футболка, бу эмблема ва «Сантьяго Бернабеу» мен учун қадрли бўлиб қолади.

Барчага раҳмат. Албатта 9 йил олдин ушбу стадионда илк бор айтганимдек, такрорлайман:

¡Hala Madrid!

Rating: +166   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика