Latest news

19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  1 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  6 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  3 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 25 ёшга тўлди News

Роналдуга ҳавас қилиб, Мессига ўхшаб гол урадиган Азиз Турғунбоев 25 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган кенг футбол жамоатчилиги вакилларини ҳаётларидаги унутилмас сана билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи, "Навбаҳор" жамоасининг тўлақонли ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев ўз туғилган кунини нишонламоқда. Икки клуб ўртасида роса талаш бўлиб, охири олти ойлик мажбурий таътилга маҳкум қилинган футболчи бугун 25 ёшга тўлди. 

Ёдингизда бўлса, "Навбаҳор" футболчиси қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида икки клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланган, бунинг натижасида ЎФА Турғунбоевни 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди. Шу йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан четда бўлган бугунги қаҳрамонимиз яна катта футболга қайтдию, лекин барибир ярим йиллик футболсиз ҳаёт унинг ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки клубнинг хатоси туфайли ўтган мавсум кашфиётига айланган футболчининг фаолияти издан чиқди. 

Майли, бўлар иш бўлиб ўтди. Муҳими, бу каби ғалати ишлар энди бошқа футболчиларимиз билан такрорланмасин. Азиз Турғунбоев бу мавсум бўлмаса, кейингиларида албатта яна ўз сўзини айтади. Ярим ҳимоячи яна аввалгидек голлар ура бошлайди, жамоасини ғалабалар сари етаклайди. 

Ташқи кўринишидан Роналдуга ўхшаб кетадиган Турғунбоев айнан Криштиануга мухлислик қилади. Лекин чапақай бўлгани учунми, ҳаракатлари, жарима зарбаларидан киритаётган голлари португалиялик юлдуздан кўра Лионель Мессига ўхшайди. Унинг кейинги фаолияти ҳам дунё футболи юлдузлариникидек бўлиб қолсин. Биз "Навбаҳор" клуби тарбияланувчисига номлари тилга олинган футболчиларнинг йўлини тилаймиз ва бугунги таваллуд айём муборак бўлсин, дея ният билдирамиз. Бу тилакларга "Навбаҳор" жамоасининг кўп минг сонли фидоий мухлислари ҳам қўшилишади деган умиддамиз. 

Дарвоқе, бугун "Навбаҳор" Суперлиганинг 21-турини ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказади. Азизбекка ўз туғилган кунида дарвозани ишғол қилиб, жамоасига ғалабани тортиқ этиш насиб қилсин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мезбонлар томонидан рақиб дарвозаси ишғол қилинса, у албатта Турғунбоевга бағишланади ва нишонланади. 

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика