"Роналду зўр, аммо Скоулз ундан-да яхши"
22 mar 2019 01:41
News
"Роналду зўр, аммо Скоулз ундан-да яхши"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Жонатан Спектор ўзи бирга ўйнаган энг яхши жамоадоши кимлигини айтди.
"Мен бахтлиман, чунки дунёнинг энг кучли футболчилари билан бирга ўйнаганман. Роналдуни мен дунёнинг энг яхши футболчиси деб айтган бўлардим. Бироқ юқори ўринни Пол Скоулзга бераман. У билан бирга ўйнаган барча футболчилар олдинга қадам ташлайверишарди.
Ундан ташқари, Пол жуда ҳам камтарин инсон. Шундай футболчиси борлиги МЮнинг катта ютуғи бўлганди", - деди Спектор.
Спектор 2004-2006 йиллар давомида МЮ таркибида 5 ўйинда қатнашган.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments