Роналду "Олд Траффорд"ни "Тоттенхэм"га қарши ўйин тугамасидан тарк этди. У ҳатто кийиниш хонасига ҳам кирмаган
		
		20 oct 2022 16:59
        News	
	 
				 
				Роналду "Олд Траффорд"ни "Тоттенхэм"га қарши ўйин тугамасидан тарк этди. У ҳатто кийиниш хонасига ҳам кирмаган
"The Athletic" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси АПЛ 12-турида "Тоттенхем"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида қўполлик трибунаости йўлакка йўл олибгина қолмай (2:0), финал ҳуштаги чалингунча "Олд Траффорд"ни бутунлай тарк этди.
Португалиялик футболчи жорий мавсум иккинчи марта бутун ўйинни захирада ўтказди. Гарчи Эрик тен Ҳагда яна иккита ўзгариш қилиш имконияти бўлса-да, уни майдонга туширмади. Кечаги баҳсда Скотт Мактоминей, Энтони Эланга ва Кристиан Эриксен захирадан майдонга тушди.
Трибунаости йўлагига кириб кетган Роналду ҳатто "Манчестер Юнайтед" кийиниш хонасига ҳам кирмади. Криштианунинг хатти-ҳаракати МЮ футболчиларига таъсир қилмади – уларнинг барчаси "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабани биргаликда нишонлашди.
Август ойида Роналду "Райо Вальекано"га қарши ўртоқлик ўйинида ҳуштак чалингунча стадиондан чиқиб кетганди. Ўша ўйинда ҳужумчи танаффусда алмаштирилган эди.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments