Latest news

08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  0 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   2 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  21 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32

Роналду кетса ҳам "Реал"нинг умумий нархи ошди News

Роналду кетса ҳам "Реал"нинг умумий нархи ошди

Мадриднинг "Реал" клубида нафақат ёмон хабарлар пайдо бўлмоқда, лекин Transfermarkt маълумотларига кўра, жамоа раҳбарияти хавотирига сабаб йўқ.

Криштиану Роналду жамоани тарк этиши катта шов-шувларга сабаб бўлган бўлсада, "Мадрид" таркиби умумий нархи янада ошди.

Криштиану Роналдунинг кутилмаган трансфери ҳам, Transfermarkt португалиялик футболчи трансфер нархини 100 миллион евро деб баҳолайди, "Қироллик клуби" таркиби умумий нархига салбий таъсир қилмади. Немис веб-сайтининг 30 июнь кунги маълумотларига кўра, "Реал Мадрид" нархи энди аввал бўлганидек 952,5 миллион евро эмас, 957,3 миллион деб баҳоланмоқда. Шундай қилиб, португалиялик кетса ҳам "Мадрид" таркиби нархи 4,8 миллион еврога ошди.

Бунга аввалги мавсум сўнги ва июнь-июль ойларида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида "қаймоқранглилар" иштироки сабаб бўлди. Биринчи навбатда, гап Рафаэль Варан, Начо ва Гарет Бэйл ҳақида кетмоқда.

Франция таркибида жаҳон чемпиони бўлган ҳимоячи Вараннинг нархи Transfermarkt маълумотига кўра, 70 миллиондан 80 миллионгача ошди. Начо аввалроқ 30 миллионга баҳоланган бўлса, эндиликда ушбу трансфер нархи 35 миллион қилиб белгиланган. Жаҳон Чемпионатида иштирок этмаган бўлса ҳам Гарет Бэйл Чемпионлар Лигаси ўтган мавсумида ажойиб ҳаракатлари туфайли вингер нархи 80 миллиондан 90 миллионгача кўтарилган.

Шунингдек, шу ёз жамоага келиб қўшилганлардан Альваро Одриосола "Реал Сосьедад"далиги вақти 25 миллион евро бўлган бўлса, энди бу кўрсаткич 30 миллионни ташкил қилмоқда, Андрей Лунин аввалроқ 3,5 миллион еврога баҳоланган бўлса, "қаймоқранглилар" сафига ўтгач ва АҚШдаги турнирда ўзини ижобий томондан кўрсатгач, трансфер нархи 8,5 миллионгача ошди. Ёш футболчи Рауль де Томас эса "Райо Вальекано"даги ажойиб мавсумдан сўнг, ҳужумчи нархи 3 миллиондан 6 миллион еврогача ошди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика