Роналду кетгани Бэйл ва Бензема "очилишига" сабаб бўлдими?
03 sep 2018 14:00
News
Роналду кетгани Бэйл ва Бензема "очилишига" сабаб бўлдими?
Гарет Бэйл ва Карим Бензема мавсум бошида худди елкасидан "тоғ" олиб ташланган атлетга ўхшаб кетишмоқда. Сўнги йилларда уелслик ва француз жамоада иккинчи даражали ролларни ижро этаётганди. Аммо энди "Реал"да Роналду йўқ ва жамоа ҳужуми буткул ўзгача кўриниш ҳосил қилган. Хайрон қолиш мумкин, лекин CR7 билан бўлгандан, ёмонроқ эмас.
Криштиану Роналду ҳар мавсум ўртача 50 тадан гол урарди, ва қолганлар ёзилмаган қонун бордек, унга бу ишда бор кучлари билан кўмаклашишарди. Бундай тактика иш бераётганди, ҳар ҳолда сўнги беш йилда "Реал" 4 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди, Роналду эса мунтазам мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди.
Бироқ, кутилмаганда, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиб кетгани ва Зиданнинг бош мураббийликдан кетишини эълон қилганидан кейин, клубда янги давр бошлангани ва кўп нарсаларни янгилаш вақти келгани кундек равшан эди. "Реал" бунга лаббай деб жавоб берди ва ўзгара бошлади. "Қаймоқранглилар" бошқарувни қўлга олган Лопетеги танқид ва эътирозларга қарамай, Гарет ва Каримни ҳужумдаги асосий фигураларга айлантиришга киришди - ҳозирча унинг "кетмони учмоқда".
Бензема Испания чемпионатида ўзини кўрсата олмагани сабаб кескин танқидларга учради (31 та ўйинда 5та гол), Бэйл эса яна ўша асосий рақиби - жароҳатлар билан курашишдан ортмади. Машҳур "ВВС" учлиги биргаликда жуда кам гол ўтказишди ва унданда муҳимроғи, улар бирга ҳаракат қилганда ҳам кўпинча натижа мухлислар истагандек бўлавермади. Испаниянинг "AS" нашри маълум вақт бу аббревиатурани "bbC" кўринишида ёзди. Эътибор берганингиздек, бу очиқчасига Бэйл ва Бенземага отилган тош эди.
Аммо Чемпионлар Лигасининг Киевдаги финалдан сўнг учлик номини "BBc" кўринишида ёзса тўғрироқ бўладиган бўлиб қолди. Француз ва Уэльс термаси сардори ажойиб ўйин ўтказишди, Роналду эса ўз даражасида ўйнай олмади. Таъкидлаш лозим, айнан ўша учрашув Криштианунинг "Қироллик клуби" сафидаги охирги ўйини бўлиб тарихга кирди.
Янги мавсум эндигина бошланди, ҳали кўп ўйин ўтказишга ҳам улгурилмади, аммо Бэйл ва Бензема "ўзига ўхшамаётгани"ни кўпчилик сезиб улгурди. Ҳар икки футболчи аввалги мавсумлар етишмаётган нарса: ўз кучларига бўлган ишончга эга бўлишгандек. Гарет чемпионатнинг қаторасига еттинчи ўйинида гол урмоқда - бу унинг фаолиятидаги энг яхши натижа, Бензема эса фаолиятидаги мавсумнинг энг омадли стартини ўтказмоқда - Ла Лиганинг 3 ўйинида 4 та гол.
Куни-кеча "Леганес"га қарши беллашувда Бэйл ва Бензема яна ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлишди. Гарет битта, Карим иккита голга муваффақ бўлди.
Португалияликнинг жамоадан кетиши, "Реал" учун шубҳасиз катта йўқотиш. Шу ўринда, "Реал" Суперкубок учун баҳсда мағлуб бўлганини ва дастлабки турлардаги жамоалар топ-клуб учун осон рақиблигини ҳам унутмаслик лозим. Аммо нима бўлганда ҳам, Лопетеги жамоага ўз ўйин услубини сингдира олмоқда.
Топ чемпионатларда 3 тадан тур ортда қолди, аммо Роналду ҳамон "кекса сеньора" сафида гол ура олмаяпти. Лекин жамоа мухлислари хавотир олишмаса ҳам бўлади, Роналдунинг голлари вақти келади, бу ҳар мавсум такрорланаётган ҳолат.
"Реал"да эса Бейл ва Бенземанинг даври келганга ўхшайди, ҳар ҳолда Роналду кетгач, бу футболчилар ҳар ўйин нимадир қилишмоқда.
Ўз-ўзидан фикр пайдо бўлади, Перес айни вақтида Криштиануни сотиб юбордими?
sports.ru сайтидан таржима
Comments