Роналду жуда кўп танқидларга сабаб бўлган ҳаракати бўйича изоҳ берди!
		
		28 feb 2024 20:35
        News	
	 
				 
				Роналду жуда кўп танқидларга сабаб бўлган ҳаракати бўйича изоҳ берди!
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ал Шабаб"га қарши ўйинда мухлислар томонга қараб бажарган ножўя ҳаракати бўйича изоҳ берди. Футболчининг фикрича, бу нормал ҳолат дея баҳоланиши керак.
"Мен барча клубларни ҳурмат қиламан. Ўша кадрдаги ҳаракатлар эса куч ва ғалабани акс эттиради. Мен уятли ҳеч нарса қилмадим. Европада бунга ўрганиб қолганмиз", -дейди Криштиану Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Про-лигасининг 21-туридан ўрин олган «Аш Шабаб» билан ўйинда (3:2) Роналду «Месси!» деб ҳайқирган рақиб мухлисларига ноўрин ишора қилган эди.
Маълумот учун, бундай ҳолат Роналду билан Саудия Арабистонида биринчи марта собир бўлмаяпти. Ўтган йилнинг апрель ойида у "Ал Ҳилол"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг шоҳсупага чиқаётиб, мухлисларга одобсиз ишора қилганди. Шу ой бошида эса Криштиану трибунадан ўзига ташланган "Ал Ҳилол" шарфини олиб, шортисига солиб, сўнг трибунага ташлади. Ўшанда ҳам мухлислар «Месси!» деб бақиришганди.


Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments