Роналду ғолиб бўлмаганини эшитгач, тақдирлаш маросимига бормаган экан
01 sep 2018 07:25
News
Роналду ғолиб бўлмаганини эшитгач, тақдирлаш маросимига бормаган экан
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 август куни Монакода бўлган УЕФАнинг тақдирлаш маросимида иштирок этишни режалаштириб қўйганди.
ESPN нашри хабарига кўра, ҳужумчи Туриндан вертолетда Монакога учиб бориши лозим эди. Тадбир ўтган залда Роналду томонидан 6та ўриндиқ банд қилиб қўйилган эди. У Туриндан тахминан 40 дақиқада Монакога учиб бориши кутилганди.
Аммо тадбир бошланишига 2 соат қолганида Роналду ўзи эмас Модрич ғолиб бўлгани ҳақидаги маълумотни олади. Шундан кейин Роналду соврин топшириш маросимига бормасликка қарор қилган.
Португалиялик футболчи ўтган мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди. Энг яхши футболчи соврини эса Модричга топширилди.

Link :
Source : espn.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments