Latest news

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  15 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12

Роналду энди собиқ жамоадоши қўл остида тўп тепади: Сульшер ва Криштиану бу ҳақида нима дейди? News

Роналду энди собиқ жамоадоши қўл остида тўп тепади: Сульшер ва Криштиану бу ҳақида нима дейди?

Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" устози Оле Гуннар Сульшер билан ажойиб муносабатлари ҳақида гапирди.

Роналду ва Сульшер 2003 йилдан 2007 йилгача МЮда бирга тўп тепишган. Аммо, жароҳатлар Олега кўп бор ҳалал берган. Шу сабаб улар майдонда биргаликда бор йўғи 32та ўйин ўтказишган. Кейин Оле фаолиятини якунлаган ва Сэр Алекс Фергюсон штабида ҳужумчилар мураббийи сифатида иш бошлаган. Ўша даврда норвегиялик мутахассис португалияликни шуғуллантирган.

Клуб расмий сайтига берган эксклюзив интервьюсида Криштиану Оле ҳақида жуда ҳам илиқ фикрларни айтган ва мураббий унга тўла ишониши мумкинлигини қўшимча қилган.

"Биз бироз суҳбатлашдик. Лекин, менда ҳали у билан тет-а-тет (юзма-юз) гаплашишга имкон бўлади. Ўшанда у нимани кутаётганини билиб оламан.

Ўзингиз биласиз, мен у билан "Манчестер Юнайтед"да 2 ёки 3 йил ўйнаганман. Шундай экан, у билан ажойиб муносабатдамиз. Лекин, энди мени ролим бошқачароқ: Мен ўйинчи, у эса мураббий.

Аммо бу энди аҳамиятга эга эмас. У билан муносабатларимиз ажойиб. Аввал ҳам айтганимдек, Манчестерга жамоага ёрдам бериш учун келганман, мураббий истаганича менга ишонч билдириши мумкин. Мен барчасига тайёрман".


Клубнинг расмий баёнотида Сульшер ўз навбатида Роналдуга майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ишонишини билдирди 

"Криштиануни тасвирлаш учун сўз етишмайди. У нафақат ажойиб футболчи, балки ажойиб инсон ҳамдир. Узоқ йил давомида мана шундай кучли истак билан ва юқори даражада ўйнаш учун бошқача одам бўлиш керак. 

У барчани ҳайрон қолдиришда давом этишига ишонаман, унинг тажрибаси таркибдаги ёш футболчилар учун жуда муҳим. Роналдунинг қайтиши жамоамизга эътиборни кучайтиради, унинг қайтганидан, барчаси бошланган жойга қайтганидан жуда хурсандман".

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика