Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Роналду "Ал Насср"га ўтса, Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 учун аризаси элчисига айланади News

Роналду "Ал Насср"га ўтса, Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 учун аризаси элчисига айланади

Португалия ҳам мусобақа мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда.

Криштиану Роналду "Ал Насср"га ўтишга яқин турибди.

Аввалроқ Саудия Арабистони клуби "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчисига 2025 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилгани, бироқ унинг ўзи Европа жамоаларидан таклиф кутаётгани хабар қилинганди.

"Marca" хабарига кўра, саудияликлар яқин соатлар ичида футболчига расмий таклиф билан чиқишлари мумкин. Шу билан бирга, португалиялик 2030 йилгача мўлжалланган битимга имзо чекиши мумкин – 2,5 йил давомида у "Ал Насср"да ўйнайди, қолган вақтларда эса Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 учун топширилган қўшма аризаси бўйича элчи вазифасини бажаради. 

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг ватани Португалия ҳам мусобақа мезбонлигига даъвогарлик қилаётган Испания ва Украина билан қўшма ариза топширган.

Шунингдек, агар Роналду "Ал Насср" аъзосига айланса, лиганинг молиявий қоидаларини бузмаслик учун жамоа уч нафар футболчи билан хайрлашиши маълум қилинган. Катта эҳтимол билан Гонсало Мартинес ва Жалолиддин Машарипов клубни тарк этади.

Роналду "Ал Насср"да 2,5 йил ичида 200 миллион евро ишлаб олади. Унинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати учун элчи сифатидаги даромади янада юқори бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика