Роналду: "Агар менинг маслаҳатчиларим муаммо йўқ дейишса, демак улар йўқ"
04 aug 2017 12:43
News
Роналду: "Агар менинг маслаҳатчиларим муаммо йўқ дейишса, демак улар йўқ"
Португалия ОАВ Криштиану Роналдунинг солиқдан бўйин товлаш иши бўйича судда айтган нутқини эълон қилишди.
"2014 йилда ҳаммасини тўлаганман, аммо бундаги кўп нарсани тушунмайман. Шу сабабли менда маслаҳатчилар бор. Агар улар муаммо йўқ дейишса, демак улар ҳақиқатдан ҳам йўқ.
Менда яхши пул тўланадиган ва ўз вазифасини сифатли бажарадиган энг яхши маслаҳатчилар бор. Жорже Мендеш - ўз ишини устаси. У футболчилар учун яхши шартномалар имзолашга ёрдам беради. Бундан ташқари, у болаларимнинг чўқинтирган отаси, унга кўпроқ ишонаман" - дейди Роналду.
Роналду 2011-2014 йиллар ичида "имиж ҳуқуқлари" учун 14,7 млн. евро солиқ тўламаганликда айбланмоқда. Маълумотларга кўра, футболчининг агенти Жорже Мендеш солиқдан бўйин товлаш операцияси муаллифи ҳисобланади. Айнан у 14,7 млн. еврони "чўнтак"да сақлаб қолиш схемасини тузган.
Link :
Source : A Bola
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments