Latest news

15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  0 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  7 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22

Роналдо Неймарга психологга кўринишни маслаҳат берди News

Роналдо Неймарга психологга кўринишни маслаҳат берди

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдо Неймар босимдан қандай чиқиб кетиши лозимлиги ҳақида гапирди.

"Мен бу босимга қарши туриш учун психологик ёрдами олинишини маслаҳат бераман – бир киши учун бу жуда кўп. Неймар иштиёқ ва худди шундай истак билан қайтади. Лекин шуни такидламоқчиманки, футболчиларимизнинг руҳий саломатлигини кузатиб бориш керак. Биз учун бу масалани ҳал қилиш жуда муҳим, айниқса, бутун дунё терма жамоани кузатаётган Жаҳон чемпионатига келганда. Бутун дунё Неймарга қараб турди.

Психологик жиҳатдан ёмон ҳолатдалигини айтган интервьюсини кўрганимда юрагим эзилди. Мен унга қандай ёрдам бериш ҳақида ўйладим. Ҳозир бунинг иложи бор, бизнинг вақтимизда бу ҳақда кўп ҳам гапирилмаган. У ўз фаолиятида қилган ҳар бир нарсани қадрлаши лозим. Нима бўлса бўлди. Буни Неймар билади. Албатта, ҳамма Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин бу осон эмаслигини ҳамма тушунади. Бизда бешта унвон бор ва биз энг катта ғолибмиз", – деди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз, "пентакампеонлар" чорак финалда Хорватияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика