Роналдиньо: "Ўзим ҳам ҳайронман"
27 apr 2020 19:15
News
Роналдиньо: "Ўзим ҳам ҳайронман"
Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдиньо Парагвайда акаси билан сохта ҳужжатлар орқали қамалиб қолгани ҳақида гапирди.
"Ҳужжатларимиз сохта эканлигини билиб, ўзимиз ҳам ҳайрон қолдик. Ўша вақтдан буён биз суд билан бу борада иш олиб бордик. Барчаси адолатли бўлиши учун биз гувоҳлик беришга тайёрмиз.
Қамалишимиз ҳақидаги хабарни эшитиш жуда оғир бўлди. Ҳаётимда бундай воқеа бўлади деб ўйламагандим. Ҳаётим давомида барчага ўрнак бўлиш учун интилиб келганман, шунингдек, ўз ўйиним билан одамларни хурсанд қилганман.
Умид қиламанки, барчаси бизнинг фойдамизга бўлади ва биз оқланамиз", - деди Роналдиньо.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Comments