Latest news

12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  1 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  2 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  18 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  3 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  31

Роналдиньо ҳақида афсона News

Роналдиньо ҳақида афсона

Жаҳон футболи юлдузлари ҳақида турли афсоналар бор ва улардан бирини сиз билан бўлишишга қарор қилдик.

"Эл Кассико"дан бир неча кун олдин тунда Роналдиньо менга қўнғироқ қилди:

"Андрес, соат 3 бўлганини биламан, аммо сенга бир нарсани айтишим керак. Июльда "Барселона"ни тарк этиб "Реал"га ўтишим керак. Улар менга катта маблағ таклиф қилишди ва уларга рад жавобини бера олмадим. Сен ҳали ёшсан, мени тушунасан деган умиддаман. Аммо илтимос, бу ҳақда ҳеч кимга айтма, мен сенга бошқалардан кўра кўпроқ ишонаман. Хайрли тун, Андрес!"

Мен ҳеч нарса дейишга улгурмадим. Кейинги кун машғулотларда ҳамма ўзини бошқача тутди ва барча Роанлдиньони қучоқлаб, унга омад тилади. Кейин "Эл Классико" куни етиб келди. Биз "Сантьяго Бернабеу" кийиниш хонасида эдик ва Ронни сўз бошлади:

"Йигитлар, бугун бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Улар жуда кучли. Аммо сўнгги кунларда биз ҳам етарлича кучли оила эканлигимизни тушундим. Мен ҳар бирингизга қўнғироқ қилиб, июлда "Реал"га ўтишимни айтдим. Ҳеч бирингиз бу ҳақда бошқаларга миқ этмадингиз. Мен узоқ йиллар "Барса"да қоламан. Келинг энди майдонга чиқиб, уларга дарс бериб қўямиз".

Ўша кеча Роналдиньо фаолиятидаги энг яхши учрашувни ўтказган бўлса керак. У "Реал" дарвозасига 2 та гол урди. Айнан ўша кун "Қироллик клуби" мухлислари Роналдиньони олқишлашди".

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика