Latest news

01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  0 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  9 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33

Роман Вайденфеллер: "Бундеслигада 300та ўйин ўтказиш улкан шараф" News

Роман Вайденфеллер: "Бундеслигада 300та ўйин ўтказиш улкан шараф"

Роман Вайденфеллер "Штутгарт" билан ўйинда ўзининг Бундеслигадаги 300-ўйинини ўтказди.
Энди 2та турдан кейин "Боруссия" фахрий дарвозабони немис элитасининг ўйинлари бўйича Ларс Риккенни (301 ўйин) ортда қолдириб 4-ўринни эгаллаши мумкин. Лекин кечаги ўйин Вайденфеллер учун муҳим аҳамиятга эга, ахир бундай юбилей фаолиятда бир марта бўлади.

- Бу Бундеслигадаги 300-ўйининг бўлди. Бу улкан шараф шундайми?
- Ҳа бу улкан шараф. Айниқса деярли барча ўйинларимни шундай буюк жамоа «Боруссия» Дортмундда ўтказганим. Муҳлислар ва жамоа раҳбарлари менга ишонч билдиришмоқда, шу қатори яқинда янги шартнома имзолаган мураббийимиз ҳам. Бундан ортиқ ажойибот йўқ!

- Энди шунга кўникиш керакки сиз ҳақиқатдан ҳам уй учрашувларида рақибларни синдирмоқдасиз?
- Биз ҳар сафар яхши ўйин ўтказиш учун шиддат билан ишлаймиз. Лекин ҳар доим ҳам бундай чиқишимиз билан бу юрда бундай ишончли ғалаба қозониб бўлмайди. Биз учун уй учрашувларида ғалаба қозониш жуда муҳим.

- Бугунги ўйин сен учун қандай бўлди?
- Биз биринчи бўлимда иккинчи бўлимдагидек эътибор билан ўйнай олмадик. Биз вақт ўтган сари Штутгартга имкон қолдирмадик ва хавфни шакллантириб бордик. Иккинчи бўлимда эса биз кутилганидан ҳам яхши ўйнадик. Биз пасларни яхши оширдик, кучли ҳужумлар қилдик ва ўз имкониятларимиздан унумли фойдалана олдик.

Бизнинг жамоада фақат катта потенциалга эга ажойиб ўйинчилар бор. Бизда ҳамма имкониятлар бор, лекин вақт ўтгани сайин биз ўйинни юқори даражада ушлаб туриш учун бир-биримизга янада кўпроқ ёрдам беришимиз керак, хаттоки ўйин тақдири ҳал бўлган пайтда ҳам.

- Танаффус олдидан бўлган вазият пеналтига тортармиди?
- Мени ўйлашимча пеналти бўлмаганди. Шунингдек мен ҳакамлар бригадасини ҳам мамнуният билан айтишни хоҳлардим, ахир бу энг эътиборли вазият эди. Кейин ҳакамлар ички мухокамадан кейин яхши қарор қабул қилишди ва бу тўғри қарор эди.

- Сен вазиятга ойдинлик кирита оласанми?
- Ҳамма ўйинда тез-тез бўлиб тургани каби Вернер бу вазиятда йиқилди, бу яққол қоида бузиш эмас эди. Умуман олганда бу мавзу мен учун ёпилиб бўлди, ҳакам тўғри қарорга келди.

- "Арсенал" билан ўйин ҳақида:
- Бу бошқа турнир. Буларни бир-бирига солиштирмаслик керак. Ўйлашимча биз ажойиб ўйин ўтказдик, лекин Арсенал юқори даражали жамоа эканлигини биламиз. Биз уларни Лондонда ютдик. Энди улар ҳам бизга қарши зарба беришни хоҳлашади, лекин биз ҳам кучли ўйин кўрсатиб Чемпионлар Лигасида ўз уйимизда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Русчадан Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика