Роман Абрамович Испания клубини сотиб олмоқчи
11 mar 2024 13:12
News
Роман Абрамович Испания клубини сотиб олмоқчи
AS нашри хабарига кўра, бизнесмен «Валенсия»ни харид қилмоқчи. Клуб мухлислари раҳбарият ўзгарса жамоа натижалари яхшиланишига умид қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович 2003 йилда «Челси»ни сотиб олганди. Россиялик олигархга нисбатан қўлланган санкциялар туфайли 2022 йилда инглиз клубини сотишга қарор қилганди. Абрамович даврида «Челси» 19 йил ичида 5 марта Англия чемпиони бўлди, 5 марта Англия кубогини, 3 марта — Лига Кубогини, 2 марта — Англия Суперкубогини қўлга киритган, 2 мартадан Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида зафар қучган, бир марта УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлган ва бир марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ютган.
«Валенсия» ҳозир Испания чемпионатида 27та ўйиндан 40 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Comments