"Рома" Заньолони 35-40 млн еврога сотишга тайёр
19 jan 2023 16:00
News
"Рома" Заньолони 35-40 млн еврога сотишга тайёр
"Рома" қишда Николо Заньолони сотишга рози.
Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, римликлар ёзда 23 ёшли футболчини сотишга қарши бўлганига қарамасдан, уни қишда трансфер қилишга тайёр. "Рома" раҳбарияти италиялик сотилишига қарши эмас. Клуб хавбек учун 35-40 млн евро талаб қилмоқда.
Футболчининг агенти аллақачон у фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича варинтларни қидирмоқда. Унга "Тоттенхэм", "Вест Хэм" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Рома" ҳар қандай таклифни кўриб чиқади, аммо ҳозирча клубга расмий сўровлар келиб тушмаган.
"Рома" аллақачон Заньолога ўринбосар излашни бошлаган.
Италиялик футболчининг клуб билан амалдаги битими 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Томонлар янги шартнома борасида келиша олмади.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи "Рома" учун барча мусобақаларда 17 та ўйинда иштирок этиб, 2 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments