Latest news

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  3 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  27 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

“Рома”, катта раҳмат сенга! News

“Рома”, катта раҳмат сенга!

Tags :  Рома
Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди

Кеча, 1 май санасида Европа Чемпионлар Лигасида 2017-2018 йилги мавсумнинг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди. “Реал” қаторасига 3-марта клублар ўртасидаги Европанинг энг нуфузли мусобақаси финалига чиқишга эришди. Зидан “Реал” билан эришиш мумкин бўлган совринларнинг деярли барчасига 2 йилда эга чиқди. Айни ёзғичларимиз эса Зидан ва унинг “Реал”и ҳақида эмас.


Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида ўзининг собиқ ўғлони, мисрлик азамат — Муҳаммад Салоҳдан тарсаки қабул қилиб олган римлик “бўрилар” ўз уйида “Ливерпул”га қарши жавоб ўйинида майдонга тушди. Чорак финалдаёқ бошдан баланд сакраган “Рома” ўз эртагини ярим финалга келиб якунлади. Аниқроғи, якунлашга мажбур бўлди. Бу билан “Рома” “Ливерпул”дан кучсиз ўйнади ёки кучсиз бўлганлиги сабабдан мусобақадаги иштирокини тўхтатди дейишдан ўзимизни йироқ тутамиз. Зеро, “бўрилар” бугун (ҳа, бугун) биринчи ярим финал жуфтлигидаги жамоаларга (ҳа, тўғри “Реал” ва “Бавария”нинг ҳозирги даражаси “Рома”дан ҳам “Ливерпул”дан ҳам юқори) қараганда кучли ва жозибали ўйин кўрсатди. Аммо бунинг ўзи финалга чиқиш учун етарли бўлмади. 

Бунга асосий сабаб эса “Ливерпул”нинг қойилмақом триоси — Салоҳ, Фирмино, Мане ҳамда жамоадаги финалга чиқиш иштиёқи. Иштиёқ бу жуфтликдаги ҳамма нарсани ҳал қилди. Иштиёқ Салоҳни “Челси” захира ўриндиғидан Европа Чемпионлар Лигаси финалига қадар етаклади. Иштиёқ туфайли Муҳаммад елкасида “мерсисайд” клубини нуфузли мусобақанинг финалига олиб чиқди. Ҳа, ўша иштиёқ туфайли “Рома” Месси ва унинг “Барселона”сини ярим финални телевизорда кўришга мажбур қилганди. Аммо “Рома”га бироз етмади. “Рома” биринчи ўйиндаги мағлубият учун жавоб берди.

Шу ўринда “Рома”га катта раҳмат айтмоқчиман, кўрсатган ўйини ва римона жангчиларга хос иродаси учун. Тик турган ҳолда шляпамни(аслида, шляпам йўқ) ечаман. Ярим финалда ўйнасангиз, “Бавария” ёки “Реал”дек ўйнаманг! Ўйнасангиз “Рома”дек, ўйнасангиз “Ливерпул”дек ўйнанг. Ўйнасангиз, футбол жозибаси учун ўйнанг. Футбол мухлислари учун ўйнанг. Нима бўлганда ҳам бугунги ўйин учун “Рома”га катта ташаккур!

Футбол шундай, “Рома” каби жамоаларнинг жозибали ўйини, “Реал”дек жамоаларнинг фантастик натижалари туфайли ҳам футбол миллионлар ўйини. Шундай экан, дўстлар, бугундан 26-май куни “Ливерпул” — “Реал” ўртасидаги супер тўқнашувни илҳақ бўлиб кутишни очиқ деб эълон қиламиз. Тажриба ва иштиёқ, Роналду — Салоҳ курашини кўриш қизиқарли, жуда қизиқарли бўлади. Ишонаверинг!!!

Унгача эса ҳеч нарса ҳал қилмайдиган “Эл-Класико” билан ўзимизни овутиб турамиз!

Author :
Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика