“Рома” “Барселона”нинг бир йўла икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда
08 may 2020 08:04
News
“Рома” ёзги трансферлар вақтида “Барселона”дан Хуниор Фирпо ҳамда Жан-Клер Тодибони сотиб олишга ҳаракат қилади. Маълум бўлишича, Рим клуби аллақачон иккала ҳимоячи трансфери юзасидан “Барселона” спорт директори Эрик Абидаль билан алоқага чиққан. Каталония клуби иккала футболчисини ҳам сотишга тайёрлигини билдирган. Таъкидланишича, иккала ҳимоячининг трансфери 50 млн еврога баҳоланмоқда. Яъни ҳар бири 25 млн евродан.
Маълумот учун, Фирпо 2019 йил ёзида “Бетис”дан 20 млн евро эвазига олиб келинганди. У жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 17 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Тодибо эса 2020 йил январида “Шальке-04”га ижарага бериб юборилган. Француз жорий мавсум жами 10 та ўйинда иштирок этди, холос.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments