Рожерс: "Футболчилар 72 соатда тўлиқ тиклана олмайди"
28 dec 2021 00:53
News
Рожерс: "Футболчилар 72 соатда тўлиқ тиклана олмайди"
"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛ тақвими ҳақида гапирди.
26 декабрь куни "Манчестер Сити"га қарши ўйнаган "тулкилар" 28 декабрда "Ливерпуль"га қарши ўйнайди.
"Бу аҳмоқона жадвал. Барчамиз 72 соатда футболчи тўлиқ тиклана олмаслигини яхши биламиз. Шу сабабли сешанба куни "Ливерпуль"га қарши ўйнаш биз учун аҳмоқликдек туюлмоқда.
Ундан ташқари, шу кичик вақт мобайнида биз жисмоний юкламали машғулотлар қила олмаймиз, вақтимиз фақатгина тикланишга, видеотахлил қилишга кетади", - деди Рожерс.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments