Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  2 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  22 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади" News

Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"

Олимпия ўйинлари 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг Миср бош мураббийи Рожерио Микале ўз фикрларини билдирди.

"Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистондек кучли жамоани мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади.

Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб авлодга эга. Улар 4 йилдан бери турнирга тайёргарлик кўришди, уларда кучли лигаларда тўп тепадиган бир гуруҳ профессионал футболчилар мавжуд.

Шунга қарамай, биз кучли ўйин намойиш қилдик ва Олимпиаданинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритиш йўлида муҳим ва керакли 3 очкони қўлга киритдик.

Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда баъзи қийинчиликларга дуч келдик, аммо ўйинчилардаги жасорат мағлубиятга учрашга йўл қўймади. Биринчи турдан сўнг бизда босим бор эди, Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг буни бартараф этдик.

Олдинда Испанияга қарши қийин ўйин кутиб турибди, чунки рақиб кучли, уюшқоқ ва тезкор жамоа ҳисобланади.

Курашни давом эттирамиз, ўз орзуларимиз сари олға борамиз ва турнир сўнгига қадар етиб боришга ҳаракат қиламиз", - деди бразилиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси икки турдан сўнг 4 очко эгаллаган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика